Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш ишлари кучайтирилади

Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш ишлари кучайтирилади


Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш ишлари кучайтирилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Олий суд ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, уларнинг суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш ишлари кучайтирилади

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди. Жами – 60 нафардан зиёд киши.
Тадбирда Агентлик директори К. Алламжонов сўзга чиқди. Йиғилиш давомида таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш ишлари кучайтирилади

2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш Дастурида Агентлик, Олий суд ва Адлия вазирлигига суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, уларнинг суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш, очиқ суд материалларини ОАВда ёритишни кўзда тутувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси юклатилган бўлиб, ушбу давра суҳбати мазкур ҳужжатни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Олий суд раиси К.Камилов Агентлик билан ҳамкорликда ушбу масалалар юзасидан ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилгани, мазкур тадбир медиа соҳаси вакилларининг таклиф ва тавсияларини инобатга олган ҳолда уларни янада такомиллаштиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Давра суҳбати доирасида билдирилган фикрлар, баҳс-мунозаралар қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди:
1. “Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бунда:
– қандай ҳолларда алоҳида очиқ суд мажлисларида журналистларнинг иштироки ёки аудио- ва видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланиши тақиқланиши ва рухсат берилишини аниқлаштириш;
– суд қарори кучга кирмагунга қадар ОАВ вакиллари ишнинг тафсилотларини, томонлар чиқишлари ва бошқа ҳолатларни ёритмаслиги аниқ белгиланиб қўйилиши лозим.

2. Журналистлар учун уларнинг ҳуқуқий билими, суд жараёнларини ёритиш масалалари бўйича касбий салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренингларни доимий равишда ташкиллаштириш.

3. Судьяларнинг ОАВ билан ҳамкорлигини ўрнатиш борасидаги амалий кўникмаларини кучайтишга йўналтирилган семинарлар, матбуот анжуманлари ва пресс-турларни мунтазам ташкил қилиш.

4. Олий суд веб-сайтида очиқ суд мажлислари жадвалини ҳар куни янгилаб борилишини таъминлаш.

5. Матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш, долзарб суд жараёнлари, шу жумладан, жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлган ишлар борасида Олий суднинг расмий баёнотлари ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш.
Якуний ҳужжатни тайёрлашда давра суҳбати давомида илгари сурилган барча таклиф ва тавсиялар инобатга олинди.

Лобар Мирзо

Вернуться назад