Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > “Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш киритилди

“Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш киритилди



“Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларининг самарадорлигини ошириш, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ҳозирги кун талабларига мослаштириш мақсадида янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда у “Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарор тарзида эълон қилинди. Ушбу қарор билан қоидаларга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан,
“41-банд. Светофорнинг (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кемаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса:”.
“78-банд. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва пасайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир”.

“Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш киритилди

“88-банд. Аҳоли пунктларидаги иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.”
“89-банд. Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига параллел равишда, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.”
“98-банд. Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга”.
138-банд. Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”.

“162-банд. Қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилди. (автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда) юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса”.
“164-банд. Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55(рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун-2,6) метрдан ва баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги бўйича якка автотранспорт воситаси учун-12 метрдан, тиркама учун-12 метрдан, яримтиркамали автопоезд учун 20 метрдан, тиркамали автопоезд учун-20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасини олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак”.

“168-банд. Иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди.“рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно)”.
Булардан ташқари “йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1-ва 2-иловаларига ҳам қўшимчалар киритилди. Бир қатор янги йўл белгилари ва чизиқлари жорий этилди.

Вернуться назад