Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Юртимнинг мард ўғлонлари

Юртимнинг мард ўғлонлари



Юртимнинг мард ўғлонлари

Барчамизга маълумки Юртимизнинг барча гўшаларида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. Жумладан: Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг׃ «Аскарлари бақувват эл қудратли бўлур, қудратли элнинг аскарлари бақувват бўлур», деган сўзларида теран маъно мужассам. Ҳалқимизнинг қадимий ва бой тарихига Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темурмалик, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амур Темур каби ўнлаб саркардаларнинг номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган. Ўзининг мана шундай буюк тарихи ва аждодларига муносиб ворис бўлган халқ мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қодир армияни ярата олиши табиийдир.
Шу боисдан, Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилди. Мана бугун миллий армиямиз 27 ёшга тўлди. Шу йиллар ичида олиб борилган ислоҳотлар самараси бугун ўз мевасини бермоқда.
Шу кунларда жойларда байрам муносабати билан қатор маънавий-маърифий анжуманлар ўтказилмоқда, шарафли касб эгалари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Бу каби тадбирлар ёшлар онгига ҳарбийликка, келажагимиз эгаларининг Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида улғайишига хизмат қилмоқда.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 256-мактабида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбир айнан шу мавзуга бағишланди. Тадбир мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси ва синф раҳбарлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Нигора Хусанова очиб берди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари маърузалар, буклетлар, видеолавҳалар намойиш этди. Байрамона куй-қўшиқлар, ашула ва рақслар тадбирга янада файз бағишлади.
Тадбир давомида ўқувчилар миллий армиямиз ва унинг сафларида хизмат қилаётган юрт посбонлари билан фаҳрланди. Ёшларимиз армия сафида хизмат қилишни шараф билиб, Ўзбекистоннинг келгуси равнақида катта аҳамият касб этиши борасидаги фикрларини янада бойитди.

Юлдашева Шаҳло
256-мактабнинг
Тарих фани ўқитувчиси
Вернуться назад