Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Тошкентда «Тинчлик қўнғироғи» чалинди

Тошкентда «Тинчлик қўнғироғи» чалинди


Тошкентда «Тинчлик қўнғироғи» чалинди

Пойтахтимиздаги Дўстлик боғида 21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда дўстлик жамиятлари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари, кенг аҳоли қатлами, ёшлар иштирок этди деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Aхборот агентлик uza.uz нашри.

БМТ ташаббуси билан қабул қилинган Халқаро тинчлик кунида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида «Тинчлик қўнғироғи» чалиниши яхши анъанага айланган. Пойтахтимизда чалинган тинчлик қўнғироғи мамлакатимизда ҳумрон тинчлик-осойишталик, фаровонлик, турли миллат вакилларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, уларнинг тинчликпарварлиги рамзи сифатида бонг урди.
© Фото: UZ24
Вернуться назад