Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Тошкентдаги Дендропарк номи билан танилган боғ манзарали дарахтларини ким нима учун кесмоқда

Тошкентдаги Дендропарк номи билан танилган боғ манзарали дарахтларини ким нима учун кесмоқда


Тошкентдаги Дендропарк номи билан танилган боғ манзарали дарахтларини ким нима учун кесмоқда

Тошкент вилояти Зангиота туманида хозирда Тошкент туманида Дендропарк номи билан танилган охирги вақтларди қаровсиз қолган боғни дарахтлар ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Тошкент туманида яшовчи Б. Сойибназаров (1978 й.т.) Зангиота тумани “Дархон” маҳалласидаги (собиқ Дендропарк ҳудуди) 240 туп турли хилдаги манзарали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб олиб кетиб, ўсимлик дунёсига жиддий зиён келтирган деб хабар қилади вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Б.Сойибназаров томонидан етказилган моддий зарар миқдори 300 млн. сўмдан ошиқ баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови назоратга олинган.

Тахрирятга келган маълумотларга қараганда 2017 йилдан ушбу боғ жойлашган худудда уй жой қурилишлари хам бошлаб юборилган ва ушбу мавзу юзасидан кейинрок батафсил маълумот берамиз

Вернуться назад