Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Тошкентдаги нотариал идоралар тўғридан тўғри вазирликка бўйсунади

Тошкентдаги нотариал идоралар тўғридан тўғри вазирликка бўйсунади



Тошкентдаги нотариал идоралар тўғридан тўғри вазирликка бўйсунади

Тошкент шаҳридаги нотариуслар 11 та секторга бўлинди деб хабар бермоқда Qalampir.uz нашри Адлия вазирлиги Матбуот хизмати ахборотига таяниб.
Тошкент шаҳридаги нотариал идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш, улар устидан назоратни ўрнатиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан янги тизим ишлаб чиқилди.

Янги ислоҳотларга кўра, Тошкент шаҳридаги нотариал идоралари Адлия вазирлигининг бевосита раҳбарлигига ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳридаги нотариал идоралар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси назоратидан бевосита Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилди.

Бунга сабаб сифатида Ўзбекистондаги нотариал идораларнинг 21 фоиз нотариуслари ва 23 фоиз нотариал хизматлари Тошкент шаҳар нотариал идоралари ҳиссасига тўғри келишидир.

Нотариал идоралар фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида Тошкент шаҳрини 11 та секторга бўлган ҳолда, ҳар бир сектор бўйича махсус ишчи гуруҳлар томонидан назорат ишлари олиб борилади.

Маълумот ўрнида, олдинроқ нотариуслар фаолияти билан боғлиқ айрим хато-камчиликлар юзасидан мақола эълон қилган эдик. Мазкур мақола юзасидан ижтимоий тармоқларда турли фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев
Вернуться назад