Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда карантин муддати узайтирилди
15-05-2020 05:44 0 878 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда карантин муддати узайтирилди

Ўзбекистонда карантин муддати узайтирилди

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

Шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

-“яшил” тоифадаги ҳудудларда ➖ Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;
- “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ➖ соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида одам сони 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

- “қизил” тоифадаги ҳудудларда ➖ автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

2020 ЙИЛ 15 МАЙДАН БОШЛАБ, ҚУЙИДАГИ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

- “қизил” тоифадаги ҳудудларда:
➖ якка тартибдаги ҳунармандчилик;
➖ автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
➖ электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
➖ ижара ва лизинг хизматлари;
➖ бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

- “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ риэлторлик фаолияти;
➖ реклама ва маркетинг фаолияти;
➖ хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
➖ меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
➖ парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

-“яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
➖ музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ ветеринария хизматлари;
➖ биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар