Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада учта фан бўйича ғолиб бўлган юртдошимиз
08-05-2020 15:44 0 522 Рейтинг0 Чоп этиш

Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада учта фан бўйича ғолиб бўлган юртдошимиз

Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада учта фан бўйича ғолиб бўлган юртдошимиз

Қашқадарё вилояти 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Беҳруз Давронов масофавий тарзда Россия Федерациясида ўтказилган нуфузли олимпиадада бира тўла 3 та фан бўйича ғолиблар сафидан жой олди деб ёзади Uz.A нашри.

Беҳруз “Время знаний” Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада инглиз тили бўйича учинчи, алгебра ва физика бўйича биринчи ўринни эгаллади. У ташкилотчилар томонидан юборилган ғолиблик дипломларини қабул қилиб олди.

– Карантин пайтида уйда вақтимни бекор ўтказмасдан, билимларимни синовдан ўтказмоқчи бўлдим, – дейди Беҳруз. – Бу рағбат мени, устозларим ва яқинларимни қувонтирди. Янада кўпроқ ўқиб, изланишга ундади.

Иқтидорли ўқувчининг айтишича, бу муваффақиятга эришишида устозлари Ҳасан Яллаев, Қосим Тошев, Фотима Нормуродованинг ҳиссалари катта бўлган.
Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада учта фан бўйича ғолиб бўлган юртдошимиз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар