Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанд “қизил” ҳудудга айланди
06-05-2020 14:15 0 530 Рейтинг0 Чоп этиш

Самарқанд “қизил” ҳудудга айланди

Самарқанд “қизил” ҳудудга айланди

5 май куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши маълум қилинган эди деб хабар беради Zamin uz нашри.

Самарқанд вилояти комиссиясининг йиғилишида маълум қилинишича, айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, бу ҳудудда ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.

Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 30 апрелдаги қарорига кўра, вилоятнинг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари юмшатилмаслиги маълум қилинганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар