Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нохуш вазиятдан фойдаланиш кимга Фойда келтиради?!
05-05-2020 00:16 0 653 Рейтинг1 Чоп этиш

Нохуш вазиятдан фойдаланиш кимга Фойда келтиради?!

Нохуш вазиятдан фойдаланиш кимга  Фойда келтиради?!

Ёхуд, табиий офат ортидаги
бўҳтонлар қуруқ гапдан иборат

Бугунги оғир ва синовли кунларда халқимиз бир тан-у, бир жон бўлиб, мамлакатимизга кириб келган оғир коронавирус пандемиясига қарши курашмоқда. Мана шундай оғир вазиятда, яна бир нохуш фалокат – Сардоба сув омборида рўй берган табиий офат яна бир бор халқимизнинг иродасини синади.

Бугун нафақат сирдарёликлар, балки бутун Ўзбекистон халқи 1 май куни содир бўлган табиий офат – Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ва унинг оқибати келтириб чиқарган зарардан чуқур қайғуда. Ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш, табиий офат ҳудудидан вақтинчалик эвакуация қилинган аҳолига ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қутқарув ишларига кўплаб вертолёт ва махсус техникалар жалб этилган бўлиб, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди. Мутахассислар томонидан ушбу табиий офатга ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлганлиги сабаб қилиб келтирилмоқда. Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши оқибатида сув оқими аҳоли пунктлари, коммуникация тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига катта зарар етказди.

Ҳукумат комиссияси томонидан фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилди. Тезкор чора-тадбирларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа хизматлар мутахассислари сафарбар этилди. Сув омборида содир бўлган табиий офат талофатларини бартараф этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Ҳукумат комиссияси томонидан сув омбори хавфни олдини олиш борасида барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда, эвакуация қилинган аҳоли учун вилоятлардан саховат карвонларида озиқ-овқат, кийим-кечак ва зурурий маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Аммо, ушбу нохуш вазиятдан фойдаланган ҳолда, ўзини “ҳақиқий ватанпарвар” деб ҳисоблайдиган, амалда қўлидан бир иш келмайдиган баъзи бир қўштирноқ ичидаги “ҳамюртларимиз” томонидан табиий офатдан бошқача тус берилган шаклда масъул идора ва ташкилотларга лой чаплаш, бўҳтон қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хўш, мазкур сув омборида содир бўлган табиий офатни турли видеоларга олиб, турлича талқин этишдан ҳамда халқимизни ваҳимага солишдан кимга нима наф? Мазкур вазиятдан фойдаланиб, ҳар хил асоссиз маълумотлар, турли бўҳтонларни тарқатиш орқали вазиятдан фойдаланиш кимга керак? Ушбу фалокатнинг табиий офат натижасида келиб чиққанлигини барча, бутун бошли халқимиз кўриб турибди.

Халқимизга кимнидир айбдор қилиб кўрсатиш, асоссиз равишда мағзавани ағдариш, бу йўлда, оила аъзоларини ҳам аралаштиришдан нима наф бор?! Бундан ким манфаатдор?!

Шу каби саволларга ўринли жавоб берилиши керак.
Сардоба сув омбори 2017 йилда қуриб битказилганлиги ҳақида хабаримиз бор. Сув омборининг қурилишидаги ишлар илмий-техник асосланган, кенг кўламли соҳа мутахассислари иштирокида тасдиқланган қурилиш режалари, барча лаборатория текширувларидан ўтказилиб, босқичма-босқич амалга оширилади. Агарда, сув омборида содир бўлган табиий офатда кимнидир айбламоқчи бўлсак, нега унда ўтган уч йил давомида бирон-бир нохуш ҳодиса рўй бермади? Сув иншооти қурилишида заррача хатоликка йўл қўйилган, деб тахмин қиладиган бўлсак, унда нима сабабдан ушбу фалокат ўша йилнинг ўзида содир бўлмади?! Айтиш жоизки, табиий офат ўз номи билан қурилиш ишларининг сифати ёки муайян бир вақтга қараб содир бўлмайди.

Бу вазиятда бир тану-у, бир жон бўлиб, халқимизга далда бўлишимиз керак. Неча йиллар давомида кеча-ю-кундуз хизмат қилган фидойи ва заҳматкаш қурувчиларни бугун биргина бўҳтонли гаплар билан айбдор деб топиб, уларни устидан ҳар хил иғволар тарқатиш жуда асоссиз туюлмоқда. Худдики, қурувчилар ёки бу ишга масъул бўлган ташкилот вав идоралар ушбу ҳодиса бўлишини билиб туриб, атайлаб қилгандек...

Бугунги кунда чоп этилаётган баъзи бир ОАВларида ушбу офатга ҳукумат комиссиясининг аъзоларини айбдорлиги келтирилмоқда. Кимлардир оилавий, ўғиллари ва куёвлари бошчилигида, алоҳида-алоҳида МЧЖлар тузиб, кейинчалик номини ўзгартириб, қурилиш ишларини амалга оширганлиги ёзилмоқда. Асоссиз ва ноҳақ бўҳтонлар ағдарилмоқда.

Ҳақли савол туғилади. Айтингчи, сиз айблаётган инсонларнинг оиласи ҳақида тўлиқ маълумотга эгамисиз?! Ана шундай мақолалардан бирида келтирилган маълумотдаги хатоликларни келтириб ўтмоқчиман. Биринчидан, сиз номини булғаётган одамнинг қизлари йўқ. Қизлари бўлмагандан кейин, куёвлари қаердан бўлсин?! Ўғил фарзандлари эса умуман бошқа соҳаларда фаолият юритади. Шундай экан, ушбу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини ўзи яққол ҳақиқат.


Яна бир савол. Гидротехник иншоот яъни сув омбордаги эксплуатация жараёнлари қай тартибда амалга оширилган?

Шу ўринда гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўйича “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Мазкур қонуннинг 9-моддасига кўра гидротехника иншоотларини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг асосий вазифалари белгиланган. Шунга кўра, гидротехника иншоотининг мунтазам текшириб турилишини таъминлаш ҳамда гидротехника иншоотининг авариясини тугатиш учун мўлжалланган моддий захираларни яратишга маъсуллиги белилаб берилган.

Ҳар бир гидротехник иншоотлари унинг эксплуатация қилиш шарт-шароити ҳамда белгиланган синфдан келиб чиққан ҳолда аҳолҳида фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган фойдаланиш қоидларига кўра ҳар бир гидротехник иншоот яъни сув омборлари мунтазам равишда шу жумладан, техник ишончлигини яъни натура кузатуви (назорат ўлчаш асбоб ва қурилмалари) ишлари олиб бориш вазифаси юклатилган.

Шу ўринда гидротехник иншоотлари сув омборлари эксплуатация қилиш жараёнида синфларга бўлинади ва бу синфларни эксплуатация қилиш учун маъсул ташкилотлар белгиланган. Шу ўринда I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси деб аталади) томонидан, мукаммаллиги учинчи классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича эса — иншоотларнинг мансублигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга оширилади.

Мазкур синфлар лойиҳа кўрсатгичларига биноан белгиланади яъни сув омбор миқёсида олинса унинг сув йиғиш қобилияти ва авария натижасида атрофдаги ҳудудга сув босиш хавфига кўра белгиланади. Сардоба сув омбори белгиланган кўрсатгичга кўра I- синфга кўра экспулатация қиланди. Экслуатция жараёнида мунтазам равишда инспектерлик текшируви ҳамда лозим бўлган ҳолларда инструментал текширувларни амалга ошириши белгиланган.

Шундай экан, ушбу оғир ва синовли вазиятда кимнидир айблашдан олдин, бу хусусида аниқ маълумотлар асосида иш кўриш мақсадга мувофиқдир. Тўғри ва асосли маълумотларни эса, табиий офат юзасидан тузилган Ҳукумат комиссиясининг хулосаси орқалигина билишимиз мумкин. Биз ишонамизки, халқимиз ушбу синовдан ҳам ўзининг мустаҳкам иродаси, сабр-бардоши ва фидойи саъй-ҳаракатлари билан мардонавор ўтади.

Ҳозирда тўғондан сув чиқиши тўхтатилган. Тошган сув оқими Оқолтин туманидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган. Президентимиз томонидан вазият шахсий назоратига олинган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар