Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Саҳийлик – инсоннинг энг олий хулқи саналади
30-04-2020 14:23 0 1246 Рейтинг1 Чоп этиш

Саҳийлик – инсоннинг энг олий хулқи саналади

Саҳийлик – инсоннинг энг олий хулқи саналади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сургани жуда катта тарихий воқеа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Албатта, ўзбек халқи меҳр-оқибат ва эзгулик каби тушунчаларни доимо ўзида мужассам этиб, бағрикенг ўзбек дея ном таратгани ҳам бежиз эмас.

Ҳозирги пандемия пайтида бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган. Бироқ, бағрикенг ўзбек халқи бундай синовли кунларда эзгу-амаллар ва ўзининг саховатпешалиги билан халқ дардига дармон бўлмоқда.
Саҳийлик – инсоннинг энг олий хулқи саналади

Маълумки, саховатли юртдошларимиз хайру эҳсонни фақат савоб учун яширин тарзда амалга оширишга ҳаракат қилиб келган. Аммо ҳозирги қийин кунларда одамларга далда бўлиш ёки ибрат кўрсатиш орқали бошқаларни ҳам шунга даъват қилиш маъносида бундай ишлар кўпроқ ошкора амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Дарҳақиқат, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам ана шу қадриятни доимо қадрлайди ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги қадриятларни амалга оширишга эътибор қаратиб келади.Хусусан, "Трастбанк” ва Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти ҳамкорлигида Банкнинг Амалиёт бошқармасида туман аҳолисини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатининг “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳисобрақами очилганига жуда қисқа муддат бўлган бўлишига қарамай, бугунги кунгача банк ва туман тадбиркорлари томонидан 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ келиб тушди.

Банкнинг Амалиёт бошқармаси ва Шайхонтохур туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги 51 та маҳалла қамраб олиниб, 3500 мингдан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, қаровчисиз қолган қариялар, боқувчисини йўқотган ва вақтинча ишсиз қолган оилаларга далда бўлиш ва етимлар бошини силашда барчага ибрат бўлиш мақсадида ҳар бир оила аъзосига 1 млн. сўмдан пул маблағлари билан тўлдирилган махсус банк пластик карталари очилди ҳамда санитария қоидаларига амал қилган ҳолда аҳолига етказиб берилиши таъминланди.

- Эзгулик, меҳр-шафқат ва сабр-қаноат ойи бўлган фазилатли Рамазон ойи бу йил дунёда коронавирус касаллиги кенг тарқалган оғир даврга тўғри келди, - дейди маҳалла фаоли.

Албатта, ҳадиси шарифларимизда ҳам “Эҳтиёжманд мискинга ғамхўрлик қилувчи киши Аллоҳ таоло йўлида саъй-ҳаракат қилувчи ёки кечалари билан тоат ибодат қилиб, кундузлари рўза тутувчи киши кабидир, - дейилган. Юртбошимизнинг “Саховат ва кўмак” фондини ташкил этиш ташаббуслари билан бугун туман ҳокимлиги, тадбиркорлар ва Трастбанк раҳбарияти томонидан маҳалламиз фуқароларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қилган хайр-эҳсонларидан жуда миннатдормиз, бу маблағ ҳозирги пандемия шароитида албатта халқимизга катта кўмак бўлди, - дея сўзини якунлади маҳалла фаоли.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги жамоаси “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатининг “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди томонидан ушбу хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда ҳомийлик истагида ушбу акцияга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган саҳоватпеша фуқаролар ҳамда тадбиркорларимизни ҳамкорликка чорлайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар