Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди
28-04-2020 16:44 0 2420 Рейтинг2 Чоп этиш

Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди

Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди

Муқаддас Рамазон ойи арафасида EZGU AMAL жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилди.

«Биз ҳомийларимиз туфайли STOPCOVID-19 лойиҳаси доирасида бир нечта акция ташкил қилинганини маълум қилишдан мамнунмиз. Айнан ҳозир, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эзгулик ва мурувват йўлида бирлашишимиз, яқинларимизни қўллаб-қувватлашимиз, ёрдам қўлини чўзишимиз керак», - дейди жамғарма вакиллари. Жамғарма ҳар доим ёрдам беришга тайёр қуйидаги ҳомий дўстларга миннатдорчилик билдиради:
Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди

Transportation Service Center МЧЖ кам таъминланган оилаларга ёрдам сифатида 50 000 000 сўм миқдорида ёрдам кўрсатди;

«Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» акцияга эҳтиёжмандларга ёрдам сифатида 20 млн сўм ўтказиб берди;

Shreya Life Sciences фармкомпанияси жамғармага 147 млн сўмлик препаратни тақдим этди. Препаратлар Ҳомийлик кўмагини мувофиқлаштириш марказига ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига берилди;
Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди

Henkel компанияси 5000 дона миқдорда шахсий гигиена ва маиший кимё воситаларини тақдим этди. Ушбу воситалар “Мурувват” уйларига ва муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига берилди;

Саҳоватли ҳомий кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат махсулотлари ва биринчи зарурат воситаларини харид қилиш учун жамғарма ҳисобрақамига 48 300 000 сўм миқдорида маблағ ўтказди;

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси шахсий гигиена воситалари ва тиббий анжомлар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини бир нечта клиникаларга берди.

Chemical Bubble Group ХК Республика ва шаҳар онкология марказларига антисептиклар тақдим этди;

Республика қон қуйиш маркази ва волонтёрлар кўмагида донорлик қонига эҳтиёжи бор оғир беморларга ёрдам сифатида Saxiy Qahramon акцияси ишга туширилди. Жойларда бутун Тошкент бўйлаб кўчма қон олиш пунктлари ташкил қилинган. 10 апрелдан 22 апрелга қадар Қон қуйиш марказига 400 дан ортиқ донордан 162 000 мл га яқин ҳажмда қон топширилган.

Ўзбек халқи азалдан инсонпарвар, хайрли, саховатли бўлган. Оғир кунларда бир-бирини тушуниш ва ёрдам бериш, бир-бирига елкадош бўлиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, бу синовли кунлар халқимизни янада жисплаштирди, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни кучайтирди, шунингдек, хайр-саховатли ишлар кўпайишига сабаб бўлди. Юқорида келтирилган идоралар ва корхона умуман ишлаб чиқарувчими ким бўлишидан қатий назар бугун қўлни қўлга бериб инсонпарварли ёрдамга тик туриб қўлигдан келганча ёрдам беришар экан бу инсонлардан юқорида такидлаганимиздай Рамазон кунлари арафасида халқимиз ва давлатимиз рози бўлсин деб қоламиз, ишонамизки бу яхшиликлари изсиз йўқолмайди вақти келиб авлодларимиз ҳам булардан рози бўлади.

Жамғарма карантин даврида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам тадбирларини режалаштирмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар