Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида ҳаммамиз бирлашайлик
27-04-2020 05:09 0 785 Рейтинг1 Чоп этиш

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида ҳаммамиз бирлашайлик

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида ҳаммамиз бирлашайлик

Жорий йил 20 апрель куни президентимиз бошчилигида саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор бўлган эди, йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилиб, аслида бу ташаббус Рамазон ойи арафасида илгари сурилиши янада муҳим аҳамият касб этади. Бу ойда ҳайру саховат кўрсатиш, кексалар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш саҳоватпеша халқимизнинг азалий урф-одатларига айланган. Зеро бу улуғ ойда қилинган ҳар бир савобли амал учун еттмиштадан еттиюзтагача савобга эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳадиси шарифларда ҳам келтириб ўтилган.

Маълумки, карантин пайтида ишсизлар, кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиб бормоқда. Ана шундай аҳоли қатламига манзилли кўмак беришни ташкил этиш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусининг илгари сурилиши халқимизга янада руҳ ва эртанги кунга ишонч бағишлади. Зеро, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланши шубҳасиз. Саховатпеша, ижтимоий масъулияти юқори тадбиркорлар давлат томонидан турли имтиёз ва преференциялар орқали қўллаб-қувватланиши карантин чекловларидан кейинги қийинчиликларни енгиб ўтишда уларга катта ёрдам бўлиши шубҳасиз.

Бугунги оғир ва синовли кунларда ҳеч бир кишига осон тутиб бӯлмаяпти. Айниқса ёлғизлар, ногиронлар, боқувчисини йӯқотган, вақтинча ишсиз уйда ӯтирган юртдошларимиз ҳам карантин даври 10 майга қадар чӯзилганини эшитиб, кайфиятлари янада тушиб кетди. Начора, бу ишлар ҳавасга қилинаётгани йӯқ, ҳукуматимиз одамларни уйда олиб ӯтирибгина касаллик тарқалиб кетишининг олдини олишни энг тӯғри йӯл деб билди. Бу ишларимизни ҳатто хорижда ҳам юқори баҳолаяптилар. Сабрли халқимиздан эса яна бироз сабр қилишгина сӯралади.

Уйда қолинг, кӯп вақтдан бери қила олмаётган ишларингизни битириб олишингизга бу яна бир имконият, дам олиш, фарзандлар ӯқишини назорат қилиш, спорт билан шуғулланиш, энг муҳими дам олиш учун энг қулай вақт. Рӯзғор ташвишларини деб бирор жойга бориб дам олишга йиллар давомида вақт топа олмагандирсиз. Майли узоққа боришнинг иложи йӯқдир, лекин энг яхши ҳордиқ бу оилангиз, севимли фарзандларингиз, яқинларингиз даврасида эканлигини яна бир бор ҳис қилиб, уйда қолинг. Рӯзғорида етишмовчилик бӯлаётганлар эса ҳафа бӯлманг, оллоҳ ризқингизни етказади, биз сизга беғараз ёрдам берамиз.

Умид қиламизки, нуроний қарияларимиз томонидан қилинаётган дуолар ижобат бўлиб, яқин кунларда бошимизга тушган синовларни соғ-саломат енгиб ўтамиз.
Дониёр Юсупов,
Қибрай тумани Кенгаши депутати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар