Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир
25-04-2020 23:10 0 1721 Рейтинг1 Чоп этиш

Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир

Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир

Бутун дунёда бўлгани каби коронавирус пандемияси давридаги мураккаб жараёнлар, қатор қийинчиликлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.Мамлакатимизда синовли кунлардан мардонавор ўтиш бўйича қатъий ҳаракат қилинмоқда.

Президентимизнинг тезкор, муаммолар ечимига аниқ йўналтирилган қарор ва фармонлари, қатъий белгилаб бераётган вазифалари бу жараёнда асосий аҳамият касб этмоқда.Энг муҳим жиҳат шундаки, юртбошимиз пандемияга қарши курашиш юзасидан ҳаётий ташаббуслар билан чиқиб, давлат ва жамият имкониятлари ҳамда саъй-ҳаракатларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг ташкил этилиши шундай эзгу ғоялардан бўлди.
Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир

Мазкур хайру саховат, савоб ишларида ҳам Президент Халқ қабулхоналари халқимизнинг чин маънодаги кўмакчиларидан бирига айланиб улгурди. Бугун Халк қабулхоналарига келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда.
Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир

Шу сабали, карантин даврида Халқ қабулхоналари олдида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни узлуксиз, бир меъёрда ташкил этиш, долзарб муаммоларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва самарали ижросини таъминлаш пировард вазифа бўлиб турибди.
Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир

Ушбу мақсадда ҳар бир Халқ қабулхонаси қошида “Тезкор ишчи гуруҳ штаблари” тузилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли учун “ишонч телефонлари” ташкил этилди. Мазкур ҳамкорлик орқали кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли оилалар, боқувчиси бўлмаган оилаларга хайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон, электр, сув, газ таъминоти каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир

Тезкор тиббий муолажани талаб этадиган мурожаатлар ҳам Халқ қабулхоналарининг алоҳида эътиборида. Мазкур ҳолатлар бўйича соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар соғлиғи, айниқса,узлуксиз равишда ҳаётий зарур муолажалар олиш (гемодиализ, химиотерапия ва бошқа оғир касалликлар), дори-дармон истеъмол қилиш (диабет, эндокрин ва бошқа касалликлар) билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхоналарининг оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга кўмак кўрсатиш борасидаги ишларида“маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тизими ҳам яхши самара бермоқда. Мазкур жараёнларга жойлардаги савобталаб, саҳоватпеша ҳомийлар ҳам кенг жалб этилмоқда.
[center]Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир
Ўтган карантин даври мобайнида республикамиз бўйлаб Халқ қабулхоналари томонидан 45 мингга яқин мурожаатлар асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги қатор муҳим масалаларда кўмакталаб оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Айнан шундай савобли ишларнинг яққол мисол сифатида муборак Рамазон ойида Фарғона вилоятида бўлаётган кенг кўламдаги ишларни келтирсак бўлади. Хусусан, Фарғона, Ёзёвон, Қува каби вилоятнинг қатор туманларида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар вакиллари ҳамда Мўминжон Йўлдошев раҳбарлигидаги “Fergana-Oseana”, “Baxodir Log`on Tekstil” сингари кўплаб саҳоватпеша ҳомийлар ҳамкорлигида минглаб қийин аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган юртдошларимизга кўмак кўрсатиляпти.
Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир
Жумладан, оғир аҳволдаги ҳар бир оилага 1 қоп ун, 10 кг. картошка, 5 кг сабзи, 0.5 кг. пиёз, 1 кг. гўшт, 2 кг. шакар, 5 кг. гуруч ва 5 литр ўсимлик ёғи етказиб берилди. Шу кунгача 253 миллион сўм миқдорда 800 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.

Бу каби ишлар Президент Халқ қабулхоналари томонидан барча ҳудудларда тизимли давом эттириляпти.
Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар