Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби
05-04-2020 07:55 0 444 Рейтинг0 Чоп этиш

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

Куни кеча коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев яна бир бор халқимизга мурожаат қилди.

Мурожаатда бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечираётганлиги, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун барча чораларни кўриш лозимлиги, шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз эканлиги, бунинг учун ҳар биримиз кундалик юмушларимизни хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ҳолда давом эттиришимиз, корхона ва ташкилотлар ҳар ҳафтада ўз ходимларини тизимли равишда тиббий кўрикдан ўтказиб туриш, жамоат жойларида, маҳалла ва хонадонларда дезинфекция ишларини мунтазам давом эттириш зарурлиги устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.
Айрим давлатларда юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда муҳим омил бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Албатта, 2020 йил ўлати деб ном олган Тождор вирус ёки Короновирус ёхуд COVID-19 вируси ривожланишнинг муҳим даврини босиб ўтаётган бир вақтда инсонлар умри ва ҳаётига хавф туғдиришда давом этмоқда. Ҳозирги кунга келиб Осиёнинг уч мамлакатида – Хитой, Жанубий Корея ҳамда Сингапур давлатларида ушбу вируснинг тарқалиш жараёнини камайтиришга эришилди. Бинобарин, ушбу давлатларнинг ижобий тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Чунончи, Хитой ушбу касаллик аниқланган биринчи мамлакат бўлишига ҳамда аҳоли сони жиҳатидан бошқа мамлакатларга нисбатан анча юқори ўринларда туришига қарамай қатъий қонун-қоидалар кескин чоралар натижасида касаллик тарқалишини тўхтата олди. Касалликнинг илк ўчоғи ҳисобланган Хубей ҳудуди тўлиқ изоляция қилинди. Бунда Хитой полицияси ҳамда ҳарбийлари катта жонбозлик кўрсатишди.

Бундан ташқари юқори технологиялар асосий ўрин эгаллади. Ҳудуд бўйлаб дронлардан кенг фойдаланилганлиги, юз ниқобини ва карантин қоидаларига риоя қилмаётган инсонларни аниқлаш билан бирга инсонларнинг ҳароратини ҳам масофадан туриб аниқлаш имкониятини яратди.

Бунинг натижасида касалланган инсонлар аниқланди ва карантинга олиш чоралари тезлик билан кўрилди, карантин қоидаларига риоя қилмаган инсонларга нисбатан огоҳлантириш ва кескин чоралар кўрилди. Ушбу дронларда ўрнатилган аудио ёзувлар эса ҳудуд бўйлаб тарғибот ишларини амалга оширди.

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб барча ҳудудлар, шу жумладан одамлар кўп йиғиладиган жойлар тўлиқ изоляция қилинди. Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан жарима ҳамда озодликдан маҳрум этиш чоралар кўрилди. Хусусан, тайинланган карантин ҳолатига қарамасдан ўз ҳудудини тарк этган инсонларга жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби кескин чоралар тайинланди.
Шунингдек, Гонконг шаҳрида электрон браслетлардан кенг фойдаланилди. Бунда мумлакат туб аҳолиси ҳамда кириб келган инсонлар назорат олиш тартиби жорий қилинди.

Соғлиқни сақлаш органлари ходимлари томонидан ушбу браслетлар ёрдамида уларнинг соғлиқлари доимий кузатилди. Полиция ходимлари томонидан уларнинг карантин қоидаларини бузганликлари ҳамда уларнинг жойлашиш ўринлари ҳам назорат қилиб борилди. Натижада ушбу касалликка нисбатан масофадан қарши курашиш амалга оширилди.

Бундай қатъий ва кескин чоралар натижасида жорий йилнинг январь ва февраль ойларида юқори кўрсаткичларга эга бўлган касаллик тарқалиши бугунги кунга келиб тўхтади. Ушбу касаллик тарқалиши тўхтаганлиги хақидаги хабарни Хитой давлатининг раҳбари Си Цзиньпин оммавий ахборот воситалари орқали бутун жаҳонга эълон қилди.

Бундан кескин чораларни қўлламасдан ҳам касалликка қарши курашиш мумкинлигини яна бир Осиё мамлакати Жанубий Корея давлати бутун жаҳонга кўрсатиб берди. Ушбу мамлакат ўз ҳудудида “3 Т” тактикасини қўллади, яъни инглиз тилидан “trace” – касаллик аломатлари бўлиши мумкин бўлган шахсларни ва унга алоқадор бўлган барча инсонларни аниқлаш, “test” –касалликда гумон қилинаётган шахслардан анализ намуналарини олиш ва тезлик билан таҳлил қилиш ҳамда “treat”–даволаш. Мамлакат раҳбари Мун Чжэ Ин аҳолига мурожаат қилиб, касалликка қарши курашишда барча бирлашиши ҳамда давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро қатъий ишонч асосий омил эканлигини таъкидлади.

Жумладан, касалликнинг ўчоғи ҳисобланган Тэгу шаҳри бўлиб, ушбу шаҳарга келиб кетувчилар аниқланган ҳолда назоратга олинди. Бунда касалликни аниқлаш ва намуналарни таҳлил қилиш жараёни 10 дақиқадан ошмайдиган теҳнологиялардан кенг фойдаланилди. Ҳар бир ҳудуд чегараларида инсонларни текшириш пунктлари ўрнатилди. Бунинг натижасида шифокорлар ва жамоат тартиби сақлаш ходимларининг иш юкламаларини камайтирган ҳолда улар фаолияти касалланган инсонларни даволаш ва жамоат тартибини сақлаш учун йўналтирилди.

Бундан ташқари, касалликда гумонланувчи шахсларга “ўзини-ўзи изоляция қилиш” режими жорий қилинди. Бунда ушбу касалланган фуқароларнинг шахсий уяли воситалари орқали назорат қилинди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, бу мураккаб жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни катта бўлди. “Ўзини-ўзи изоляция қилиш” режимидаги фуқароларнинг уяли алоқа воситалари мунтазам равишда кузатилди. Огоҳлантирувчи смс хабарлар давомий равишда юборилди. Карантин режимини қасддан бузган фуқароларга нисабатан 8400 АҚШ доллари миқдорида жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш чоралари қўлланилди. Ушбу чоралар “электрон тўсиқ” дастури ёрдамида амалга оширилди. Дастур карантиндаги фуқаро махсус белгиланган ҳудудни тарк этган ҳолларда унинг жойлашуви ҳақидаги маълумотни орган ходимларга ташвиш сигнали орқали маълум қилди. Натижада барча карантиндаги фуқаролар масофадан назоратга олинди.

Ушбу касаллик тарқалишини камайтира олган яна бир Осиё мамлакати – бу – Сингапур давлатидир. Касаллик аниқланган ва тарқала бошлаган илк кунларданоқ, яъни 1 февралдан бошлаб мамлакат раҳбарияти Хитой билан барча алоқаларни тўхтатди. Авиарейслар ва савдо алоқалари тўхтатилди. Шунга қарамай мамлакат ҳудудида касалга чалинган фуқаролар аниқланди. Мамлакат тиббиёт ходимлари касалланган шахсларни ва улар билан мулоқатда бўлган барча фуқароларни аниқлашга киришди. Бунда мамлакат полицияси яқиндан ёрдам берди. Юқорида келтириб ўтилган мамлакатларда қўлланилган чоралардан фарқли равишда ушбу мамлакат раҳбарияти кескин чоралар кўра бошлади.

Жумладан, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган ва “ўзини-ўзи изоляция қилиш” режимида бўлган 45 ёшли хитойлик фуқаро махсус белгиланган ҳудудни ташлаб кетгани учун унинг вақтинчалик истиқомат қилиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқи бекор қилинди. Бундай кескин чоралар албатта касаллик тарқалишини олдини олишда ва фуқаролар ҳаётини сақлаб қолишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.
Айни пайтда, коронавирус инфекцияси бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Юқорида келтирилган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ушбу касаллик қарши курашишда асосан инсон омили муҳимдир.Давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро ишонч, дахлдорлик ҳисси, метин ирода ҳамда қонун қоидаларга қатъий риоя қилиш омиллари билангина ушбу касаллик устидан ғалаба қозониш мумкинлиги Осиё мамлакатлари миқёсида исботланди.

Мамлакатимизда ҳам COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, оқибатларини минималлаштириш мақсадида Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу борада муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.Бугун юртдошларимиз коронавирус пандемиясига қарши самарали мобилизация қилиш борасида олиб борилаётган тезкор ва малакали ҳаракатларни эътироф қилишаётганлигини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб турибмиз.
Бунда Давлатимиз Раҳбарининг биргаликда коронавирусни енгамиз, деган қатъий ишончи юртимиз аҳлига ҳам катта матонат бахш этмоқда.

Айниқса, баъзи давлатлардаги кечиккан ва самарасиз тадбирлар фонида янада яққолроқ кўзга ташланмоқда. Айримлари эса Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва яхши самара бераётган чора-тадбирларни ўз мамлакатларида ҳам қўлламоқдалар.
Бинобарин, ушбу вируснинг тарқалиш жараёнини камайтиришга эришилган давлатларнинг ижобий тажрибаларидан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда ўрнатилган қонун-қоидаларга қатъий риоя этиш, хотиржамликни сақлаш, гигиенага амалга қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Президентимиз таъкидлаганидек, азал-азалдан мавжуд – қўлини кўксига қўйиб саломлашиш, уйга меҳмон келганда қўлга сув қуйиш, жамоат жойларида масофани ушлаш, мева-сабзавотларни кўп истеъмол қилиш каби урфларимизни янада мустаҳкамлашимиз лозим.
Жалолиддин Румийнинг ўз вақтида айтганда қуйидаги фикрлари ҳозир ҳам долзарб аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш жоиз:
Кўнглингга балолар келганда табассум ила қаршила.
Шукyр ва сабрни ўрганаётган экансан, қўрқма!
Сенга ризо мақоми яқиндир...

Ҳа, барчамиз жипслашиб, сабр-матонатли бўлсак, юксак тафаккур, қатъий интизом ва улкан масъулият кўрсатсак, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, албатта, бу касалликни тезроқ енгиб ўтамиз.

Зафар ЖУМАНОВ,
ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг ўринбоса
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар