Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари
03-04-2020 18:16 0 615 Рейтинг1 Чоп этиш

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Бугунги кунда мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолатига қарамасдан Сенатор Абдуғани Сангинов томонидан ҳудудларда аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида янги трансформаторлар ўрнатиб берилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларига сенатор томонидан янги трансформаторлар ва бетон устунлар, трансфоматорларни тармоққа улаш учун махсус симлар етказиб берилди.

Жорий йил март ойининг охирги ўн кунлиги даври мобайнида мазкур туманларга умумий 15 га яқин трансформаторлар етказиб берилиб, уларни тўлиқ тармоққа улаш борасидаги барча тадбирлар амалга оширилмоқда.
Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Хусусан, Узун туманида бугунги кунгача 3 дона трансформатор, булар “Баҳористон” “Янгийўл” “Янгирўзғор” МФЙларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда уларни тармоққа улаш учун 4 500 метр сим; Денов туманига 3 дона 250 кВА қувватли трансформатор, булар “Чамбил” “Бўстон” ҳамда “Навбаҳор” (“Навбаҳор” ва “Охтом” оралиғидаги ҳудуд) МФЙ ларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда уларни тармоққа улаш учун 5 000 метр сим; Сариосиё туманига 3 дона трансформатор, булар “Нелова”, “Дўстлик” ҳамда “Теракзор” МФЙларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда тармоққа улаш учун 4 500 метр симлар орқали тармоққа улаб берилди.
Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Оғир синовли кунларда аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган бу каби савобли ишлар замирида биргина мақсад, халқни рози қилиш, уларни турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган.
Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

Ўзбекгидроэнергия
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*