Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади
27-03-2020 17:06 0 635 Рейтинг0 Чоп этиш

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Инсон янги турдаги SARS CoV-2 штамми (COVID-19 коронавирус касаллигини келтириб чиқарувчи)ни маймунларга юқтириши мумкин. Касаллик тарқалишининг янги йўлини микробиолог Аренд де Хаас аниқлади, деб ёзади The Conversation.

Мутахассиснинг айтишича, сўнгги 26 йил ичида дунёда олти маротаба кўршапалаклар орқали ташилувчи вирусларга боғлиқ инфекция тарқалиши кузатилган. Мақола муаллифининг сўзларига кўра, COVID-19 ни келтириб чиқарадиган SARS CoV-2 коронавируси кўршапалак ва панголинлар орқали тарқаладиган химера вирус ҳисобланади.

Микробиологнинг ёзишича, паразит вируслар янги хўжайинига ҳужум қилиб, дастлаб вақт ўтиши билан тузаладиган жиддий касалликларни келтириб чиқаради, паразит ва унинг хўжайини бир-бирига мослашгач, хавф камаяди.

«Бунга мисол қилиб инсон ва маймун ўртасида касаллик алмашинувини келтириш мумкин, ушбу ҳолда жараён нисбатан енгил кечади. Маймунларда ўтказилган тадқиқотлар уларнинг одамларда учрайдиган респиратор вирусларни юқтириб олишда фавқулодда таъсирчан эканини кўрсатди», — дейди муаллиф.

Бунга эксперт одамдан горилла ёки шимпанзега осонликча юқадиган оддий шамоллашни мисол қилиб келтирган. Мутахассиснинг фикрича, орангутанлар инсондан COVID-19 ни юқтириб олиши мумкин. Шу сабабли эксперт бу турдаги ҳайвонлар яшайдиган жойларга, хусусан, миллий боғларга инсонлар боришини чеклашга чақирмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*