Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони анчагина камайган.
05-03-2020 05:56 0 1106 Рейтинг3 Чоп этиш

Жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони анчагина камайган.

Жамоат жойларида содир этилган  жиноятлар сони анчагина камайган.

Ҳозирги даврда дунёнинг турли минтақаларида аҳоли гавжум бўладиган жойларда терроризм ва диний экстремизмнинг янги таҳдидлари пайдо бўлаётгани, шунингдек ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликлар юзага келаётгани мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг таъсирчан тизимини шакллантириш зарурлигини тақозо этмоқда. Маълумки, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларини амалга оширишда ички ишлар органлари алоҳида ўрин эгаллайди.

Бугунги кунда ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бир қатор ислоҳатлар ўтказилди. Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси нафақат ички ишлар органлари бўлинмаларининг, балки бошқа вазирлик ва идораларнинг ҳам жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва унга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш асосий вазифа сифатида белгилаб олинди ва янгилик сифатида, Тошкент шаҳар Патруль-пост хизмати бригадаси таркибида 50 бош Отлиқ отряд тузилиб, унинг фаолияти йўлга қўйилди.
Жамоат жойларида содир этилган  жиноятлар сони анчагина камайган.

Бундан ташқари, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда, улар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилди. Жумладан, ходимларимизнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳозирги вақтда патруль-пост хизмати барча ходимларини хизматни ўташ, айниқса, фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеорегистраторлар “Боди-камера” ҳамда планшетлар билан таъминлаш юзасидан зарурий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, кўчалар ва бошқа жамоат жойларида юзага келаётган тезкор вазиятнинг видеокузатувини, шу жумладан, психологик визуал таҳлилни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарларни ушлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш мақсадида бундай жойларга видеокамералар ўрнатилмоқда. Бу эса, олиб борилаётган ислоҳатлар жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятимиз самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Хусусан, 2019 йилда республиканинг жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони аввалги йилга нисбатан 8,6фоизга (2.897 тадан 2.647 тага), шу жумладан кўчаларда содир этилган жиноятлар сони 8,1 фоизга (1.599 тадан 1.470 тага), яъни қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, босқинчилик, талончилик ва ўғирлик жиноятларнинг камайишига эришилди. Патруль-пост хизмати ходимлари асосан кўчалар, майдонлар, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари, темир йўл вокзаллари, аэропортлар, метрополитен объектлари ва уларнинг атроф-ҳудудларида хизмат олиб борадилар.
Жамоат жойларида содир этилган  жиноятлар сони анчагина камайган.

Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида ҳар куни ўрта ҳисобда 2.567 та пиёда ва 999 та автопатруль йўналишларига патруль-пост хизмати (ППХ) саф бўлинмаларининг ходимлари жалб этилди. Ўтган 2019 йилда жиноятчиликка қарши кураш борасида кўрилган чоралар натижасида патруль-пост хизмати саф бўлинмалари хизмат ўтайдиган шаҳарларнинг жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони 13,5 фоизга (1713 тадан 1482 тага) камайишига эришилди. Патруль-пост хизмати нарядлари иштирокида 4 минг 171 та ва улар томонидан бевосита 594 та жиноятлар фош этилди, қидирувда юрган 658 нафар жиноятчилар ва бедарак йўқолган 143 нафар шахслар аниқланди. Булардан кўриниб турибдики, патруль-пост хизмати ички ишлар органларининг етакчи бўлинмаларидан бири ҳисобланиб, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида муҳим функцияларни амалга оширади. Мамлакатимиз Президентининг 2018йил 19 июнь кунидаги ПҚ-3786-сон “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш амарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши ўз аҳамияти бўйича Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятга самарали ва янгича тизимини тадбиқ этди.

Унга кўра, 2018 йилнинг 1 июль кунидан, Тошкент шаҳрида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси амалиётга жорий этилиб, ушбу концепция доирасида жиноятларнинг оқибатларига эмас, балки уларнинг сабаблари ва асосий омилларига қарши курашишга эътибор қаратилди. Бу эса ўзининг ижобий самарасини берганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудидаги жами 21 та йирик шаҳарларга ушбу концепция амалиёти тадбиқ этилди. Мазкур шаҳарларнинг маъмурий ҳудудлари тегишли жавобгарлик квадратларига тақсимланиб, уларда Ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия саф бўлинмалари ҳарбий хизматчилари, шунингдек жамоатчилик вакилларининг уч босқичли, аралаш тартибдаги патруллик хизматлари йўлга қўйилди ва бу тизим ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.
Жамоат жойларида содир этилган  жиноятлар сони анчагина камайган.

Республикамиз ҳудудида ўтказилаётган оммавий тадбирлар давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишлари соҳамиз олдига қўйилган асосий вазифалардан биридир. Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий тадбирлар биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатига киритилган объектларда ўтказилади. Оммавий тадбирларга 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбирлар киради. Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилгандан сўнг амалга оширилади. Оммавий тадбирларни тегишли рухсатномалар олмасдан ўтказилишига йўл қўйилмайди. Тадбирнинг ҳажми, характери ва иштирокчиларининг сонини ҳисобга олган ҳолда оммавий тадбирни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш учун ички ишлар органларининг куч ва техник воситалари жалб қилинади.

Бунда, ички ишлар органлари ходимлари зиммасига жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби асосий вазифалар юклатилади. Шуни таъкидлаш лозимки, республикамизда ўтказилаётган оммавий тадбирларнинг сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, 2000 йилда мамлакатимиз ҳудудида ўтказилган оммавий тадбирларнинг сони жами 8 минг 56 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб уларнинг сони 109 минг 977 тага етди. Хозирги вақтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятларни фош этиш борасида хизмат итлари ходимларимизнинг яқин ёрдамчиси ҳисобланади. Биргина рақамларга тўхталадиган бўлсак, ўтган 2019 йилда хизмат итлари ёрдамида 2 563 та жиноятлар фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 77 кг дан ортиқ турли хилдаги гиёҳванд моддалар, ноқонуний муомаладан 6 дона ўқотар қуроллар, 2530 дона ўқ-дорилар олинди. Шу сабабдан ҳам Ҳукуматимиз томонидан ушбу хизматга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2019 йил 9 сентябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 750-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудида жами 54 та туманлараро кинология гуруҳлари ташкил этилади.
Жамоат жойларида содир этилган  жиноятлар сони анчагина камайган.

Мазкур гуруҳлар учун замонавий талабларга жавоб берадиган бинолар, вольерлар қурилиши, кинолог ходимларнинг ўзига бириктирилган хизмат итлари билан зиммаларига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишлари учун янги автотранспорт ва бошқа зарур бўлган техника, анжомлар ва жиҳозлар билан таъминланиши белгиланди. Будан ташқари, қарор билан Вазирлик Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси қошида “ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги” ташкил қилинди. Ушбу наслчилик питомнигида зотдор хизмат итлари урчитиш йўли билан кучук болалари олинади ва 8 ойлик бўлгунга қадар боқилиб, республика ички ишлар органларидаги кинолог ходимларга бириктирилиши учун тарқатилади. Бу билан келгусида хизматда фойдаланишга яроқли бўлган итлар сотиб олинмайди, ички ишлар органида хизмат итларига бўлган эҳтиёж қондирилади.
Қайд этилган қарорнинг мухим моҳиятларидан
кинолог ходимларга қўшимча устамалар тўланиши;
кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига ўқишга кириш учун бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилиши;
жиноятларни фош этишда яхши кўрсаткичларга эришган ходимларни пул мукофоти билан тақдирлаб борилиши;
кинология бўлинмалари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилиши белгиланди.
Жамоат жойларида содир этилган  жиноятлар сони анчагина камайган.

Ушбу олиб борилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот вакилларини бохабар қилиш ва улар орқали омма эътиборига етказиш мақсадида жорий йилнинг 04 март куни соат 11:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги 2940-сонли ҳамда 2018 йил 14 февралдаги 3528-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан, ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси томонидан “Хозирги вақтда патруль-пост хизмати йўналиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва жамоат жойларида жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирда Республикамиздаги Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Тадбир тугагач иштирок этган оммавий ахборот вакилларини Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост бригадаси фаолияти билан таништирилди.


ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бош бошқармаси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Доимо эл-юрт хизматида

Ғалла-2020: Қашқадарёда ўрим-йиғим мавсуми жадаллик билан бошланди.

"Ўзбекгидроэнерго" учта ГЭС қуриш учун тендер эълон қилди

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

expo
Боглиш маколалар