Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тестда мажбурий математика фани таркибида геометриядан саволлар бўладими?
28-02-2020 21:58 0 481 Рейтинг0 Чоп этиш

Тестда мажбурий математика фани таркибида геометриядан саволлар бўладими?

Тестда мажбурий математика фани таркибида геометриядан саволлар бўладими?

Маълумки, Олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари топширишда математика фани ҳам мажбурий киритилаяпти. Кўпгина абитуриентларда эса бу борада тушунмовчиликлар бор, математика фани ўзи нима учун мажбурий киритилгани борасида муҳокамалар бўлаяпти. Ҳозирда ўқувчилар томонидан “Математика (мажбурий) фани таркибида геометрия фанидан ҳам тест топшириқлари бўладими?”, деган саволлар берилаяпти деб ёзади Hudud24.uz нашри.

Давлат тест марказининг маълумот беришича:
Математика (мажбурий) фанидан тест топшириқлари 7-11-синф геометрия дарслигидаги мавзулардан шакллантирилмайди. Лекин математика дарслигида (5-6-синфлар учун) берилган геометрик материаллардан фойдаланилади ва тест топшириқлари шакллантирилади.

Бундай тестлар қуйидаги мавзулар доирасида бўлади:

Бурчак. Тўғри, ўткир, ўтмас ва ёйиқ бурчаклар. Учбурчак, унинг периметри ва турлари. Юз. Тўғри тўртбурчак ва квадрат юзи. Юз ўлчов бирликлари. Айлана ва доира. Айлана узунлиги ва доира юзи. Учбурчакнинг юзи. Катакли қоғозда юзларни ҳисоблаш. Тўғри бурчакли параллелепипед ва куб. Ҳажм. Ҳажм ўлчов бирликлари. Тўғри бурчакли параллелепипед ва куб ҳажми формулалари.

Математика (мажбурий) фани таркибидаги тест топшириқлари қуйидаги бўлимлардан шакллантирилади:
1. Натурал, бутун, рационал, иррационал, ҳақиқий сонлар. Натурал сонлар устида амаллар.
2. Бутун сонлар устида амаллар.
3. Ратсионал сонлар устида амаллар.
4. Нисбат ва пропорсия.
5. Тенгламалар ва тенгламалар системаси (чизиқли ва чизиқли тенгламалар системаси).
6. Фоиз ва унга доир масалалар.
7. Комбинаторика ва эҳтимоллар назарияси.
8. Кетма-кетлик, қонуният, мантиқ, алгоритм.
9. Графикларда келтирилган маълумотлар таҳлили.
10.Жадвалларда келтирилган маълумотлар таҳлили.
11.Ҳисоблаш қоидалари (амаллар бажариш, арифметик квадрат илдиз, миқдорнинг тақрибий қиймати, сонларни яхлитлаш, абсолут ва нисбий хатолик, соннинг модули, стандарт шакли).
12.Ўлчам бирликлари.
13.Геометрик шакллар ва уларнинг ўлчовлари.
14.Фазовий жисмлар ва уларнинг ўлчовлари.
15.Мулоҳазалар.

Маълумот учун: Бу бўлимлар ўқувчининг математик саводхонлигини баҳолаш ва математик билимларини кундалик ҳаёт турмушда қўллай олиш, фойдаланиш компетенсиясини аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлимлар ҳисобланади. Ушбу бўлимлардаги мисол ва масалалар содда, қизиқарли бўлиб, геометриянинг энг асосий содда тушунчаларини қамраб олади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар