Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жаҳолатга қарши маърифат қачон бўлади?
24-02-2020 16:25 0 930 Рейтинг1 Чоп этиш

Жаҳолатга қарши маърифат қачон бўлади?

Жаҳолатга қарши маърифат қачон бўлади?

"Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқдилар.

Бу масалани БМТ 72-сессияси даражасига кўтардилар. Сессия иштирокчиларига "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш мурожаатида: “Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат”, деган эдилар. Дархақиқат, дунё миқёсида ҳукм сураётган таҳликали вазият, халқаро экстремизм, диний қарама-қаршилик кучайиб бораётгани, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамизни хавотирга солмоқда.

Мухтарамарам Президентимиз кенг жамоатчиликка: “барчангизни ана шу савобли ишда ўз таклиф ва маслаҳатларингиз билан фаол иштирок этишга чақираман”, деб мурожаат қилдилар. Тарихдан маълумки, 1943 йилда Москвани рухсати билан Тошкентда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати (ЎОҚМДН) ташкил бўлган. ЎОҚМДН илк раиси муфтий Эшон Бобохон ҳазрат динимизни келажагини ўйлаб, мутахассислар тайёрлаш учун ислом ўқув юрти очиш ташаббуси билан Москвага мурожаат этадилар. Бу масалани ечимини топиш учун Москванинг тавсияси билан Иттифоқнинг тўрт диний идора рахбарлари ва уламолари 1945 йил октябрь ойида Тошкентда тўпланадилар. Улар талабалар ўқишини Бухорода ташкил этишни маслахатлашиб, собиқ Совет хукумати хузурига мурожаатнома билан таклиф юборадилар.

1945 йил октябрь ойида Иттифоқ халқ комиссарлари кенгаши Бухородаги Мир Араб мадрасаси тиклананишига рухсат беради. Шайх муфтий Эшон Бобохон раҳбарлигида тайёрланган, ЎОҚМДН тақдим этган ўқув дастурини Москва тасдиқлайди. Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон 1947-1948 й.й. Макка, Мадина ва Қоҳира университетларида малакани оширадилар. Ватанга қайтгандан кейин, муфтий Эшон Бобохон билан маслаҳатлашиб, мадраса ўқув дастурини қайта кўриб чиқиб Ал-Азхар университети ўқув дастурига яқинлаштириб кучайтирадилар. 1971 йилда муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон даҳрий сиёсатни тўсиқларидан мардонавор ўтиб Тошкентда Имом бухорий номли Ислом олий маъҳади(институт)ни очишга эришганлар. Ўтган даврда муфтий Бобохоновлар тўрт юздан ортиқ турли миллатлар вакиллари бўлган мусулмон талабаларга оталарча ғамхўрлик қилиб, яхши сабоқлар билан меҳр беришган. Кенг ва чуқур билим эгаси бўлган муфтий Бобохоновлар экстремистик гурухлар пайдо бўлишига йўл қўймаганлар.

Бухоро билан Тошкентда диний таълим олган мутахассислар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Россия Федерациясида, Кавказ-орти ва Шимолий Кавказда, Чеченистон, Татаристон ва Бошқиртистон республикаларда мусулмон етакчилари вазифасида хизмат қилишган ва бугунги кунда хизмат қилишаяпти, масалан: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – 1989-1992 й.й. ЎОҚМДБнинг тўртинчи раиси, муфтийси; 1993 йилда ЎОҚМДБ тугатилган. Мухторжон Абдуллаев – 1993-1997 й.й.

Моварауннахр мусулмонлари идораси раиси, муфтийси; Абдурашид Баҳромов – 1997-2006 й.й. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтийси; Шайх Усмонхон Алимов – 2006 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтийси.
Диний идора раисининг ўринбосарлари: Шайх Исмоил Махдум Соттиев – 1957-1976 й.й. ЎОҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари; Шайх Юсуфхонтўра Шокиров 1975-1992 й.й. ЎОҚМДБ раиси ўринбосари, 1992-1997 й.й. Моварауннахр мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, 1997-2000 й.й. ЎМИ раисининг бош маслаҳатчиси; Шайх Абдуғани Абдуллаев – 1975-1989 й.й. ЎОҚМДБ раиси ўринбосари; 1997-1999 й.й. ЎМИ раиси ўринбосари; Шайх Абдулазиз Мансур – Мир Араб мадрасаси мударриси, ЎОҚМДБ бўлим мудири ва нашриёт мудири. Дин ишлари бўйича қўмитада бўлим мудири, Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Тошкент Ислом университетининг проректори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари.

Россия Федерациясида: Шайх Талгат Тожиддин Россия мусулмонлари Марказий диний бошқармасининг Бош муфтийси; Умар Идрисов Россиянинг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари; Габдулла Галиуллин Татаристоннинг биринчи муфтийси бўлган; Жафар Бикмаев Ростов вилояти мусулмонлари диний идораси раиси, Россия Бош муфтийси маслаҳатчиси; Гусман Исҳоқов Татаристон Республикаси муфтийси; Шайх Равиль Гайнутдин Россия муфтийлар кенгашининг раиси, Москва Ислом университети профессори, Халқаро информатизация академияси аъзоси, Россия Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик кенгашининг аъзоси; Шайх ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшазода Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Иорлания қироллиги Ислом академиясининг аъзоси, Умумжаҳон Ислом конгресси маслаҳатчиларининг аъзоси; Кавказ халқининг юқори диний маслаҳатчи раиси; Шайх Аҳмад Қодиров Чеченистон Республикаси муфтийси, Чеченистон Республикаси Президенти; Исмоил Бердиев Карачаево-Черкесия мусулмонлар диний идораси раиси, муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонларининг мувофиқлаштирувчи маркази раиси. Шарабуттин Чочаев Кабардин-Болқар Республикаси мусулмонлари идораси раиси; Имом Абу Ханифа номидаги Шимолий Кавказ ислом университети ректори.

Мободо, ўша қалтис даҳрийлар сиёсати хукмрон бўлган даврда муфтий Бобоохоновлар пухта тузган ўқув дастури асосида мутахассислар тайёрламаганида бугун динимиз қай ахволда, қайси оқимда ҳамда кимни қўлида бўлиб қолиши мумкин эди?
1991 йилда Совет давлати парчаланганидан кейин Россия, Шимолий Кавказ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон республикаларида ислом ўқув юртлари бўлмаганлиги учун кўп ёшлар хорижда ислом таълими олиб қайтишган. Ўша даврдаги маҳаллий домла-уламолар қайтганларнинг билими даражасини ва олган ғоясини синовидан ўтказмай қолган. Бугун МДХ (Ўзбекистондан ташқари) худудида тузилган 80-дан ортиқ ислом ўқув юртларида аксарият хорижда диний таълим олганлар у ердаги ғоя билан қайтганлар фаолият юритмоқда.

Жахон илмида математика, физика, кимё, механика фанларида аниқ қоидалар, жадваллар бўлгани учун ҳам жахондаги олимлар бир-бирини тушунади ва ҳамкорликда шу фанларни ривожланишига харакат қилишади. Ислом таълимида эса бундай ҳолат мавжуд эмас.
Айни шу масалани ҳар томонлама таҳлил қилиб Президентимиз ташаббусини амалга ошириш бўйича тўрт босқичдан иборат таклиф бор.

Ислом таълимининг стандарти бўлмаган учун ҳам муқаддас Қуръон маъноларини талқин қилиш, диний илмлардан дарс ўтиш услублари турлича бўлиб қолгани экстремистик оқимларни пайдо бўлишига сабаблардан бири бўлмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита муҳтарам Президентимизнинг ташаббус-ларини кенг тарғиб этиб бу масала ечимига астойдил бел боғлаб ислом таълимоти стандартини яратиши лозимдир. МДҲ давлатларининг ислом ўқув юртлари дастурини мувофиқлаштириш оддий иш эмас. Бу масалани ечими амалдор мутахассисдан ҳам диний ҳам дунёвий ҳам сиёсатни мукаммал билишини ҳамда сабр тоқат ва вақт талаб қилади.

Биринчи босқичда 2020 йил октябрда Бухородаги Мир Араб мадрасаси тикланганига 75-йил тўлишини нишонлаб, “жахолатга қарши маърифат” ғояси асосида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилса, унга хориждан таълим соҳасида етук олимлар таклиф этилса, МДҲ мадрасалари ўқув дастурини бир меъёрга келтириш масаласи мухокама этилиб, тавсиялар қабул қилинса, фойдадан ҳоли бўлмасди.

Иккинчи босқичда 2021 йилда Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институти ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан илмий-амалий конференция ўтказишни ташкил этиб, МДҲ олий ўқув юртлари дастурини бир меъёрга келтириш масаласи мухокама этилиб тавсиялар қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Учинчи босқич вазифаси. Бугунги Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг маънавий хуқуқи бор буюк аждодларимизнинг илмий, маънавий мероси асосида ўқув дастурларни тузиб, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларига тарғиб ва ташвиқот қилиш.

Тўртинчи босқичда учта босқичда тўпланган тажриба ҳамда тавсиялар асосида Европа, Осиё ва Африка ислом ўқув юртлари билан ҳамкорликда иш юритиш. Жахонда юз бераётган ўта мураккаб ва қалтис шароитда экстремизмга қарши қандай йўл тутиш, қандай қилиб тинчлик ва осойишталикни сақлаш, барқарор ривожланишни таъминлаш мумкин, деган савол барчамизни жиддий ўйлантириши зарур.

Таълим стандарти масаласида 2020 йил 8 январда Дин ишлари бўйича қўмитага киритган таклифимга 29 январда 643-сонли хат олдим. Хат қуруқ расмиятчилик услубида ёзилган. Амалдорлар ўзини урунтиргиси келмади шекилли. Шунда Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг “Сурат нимаю, сийрат нима?” мақоласи эсимга келди. Шоир ёзади: “Суратпарастлар ислoмнинг сувратига ёпишиб oлиб, унинг кашшoфлик, кашфиётчилик миссиясини унитишди. Фақат нoмoз, рўза, закoт, ҳаж билан иш битмаслигини, бир сoатлик тафаккур етмиш йиллик ибoдатдан афзал эканлигини ўйлашмади. Натижада сийратни қўлдан бoй бeришди. Каллани ишлатмаслик, ақлий танбаллик йўлига ўтишди. Ҳар қандай савoлга жавoб бeришнинг oсoнгина йўлини тoпиб oлишди”.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси жуда долзарб масала ечимини ҳал этишга йўналтирилган. Уни аниқ бажариш йўлини топмаган диний сиёсатга жавобгар амалдорлар аттестациядан ўтиши лозимдир.
Амирсаид УСМОНХЎЖАЕВ,
Муфтий Бабахановлар жамғармаси директори
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар