Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати қандай ташкилот?
10-02-2020 16:33 0 907 Рейтинг1 Чоп этиш

“Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати қандай ташкилот?

“Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати қандай ташкилот?

“Ўзбекгидроэнерго” АЖда илм-фан соҳасидаги академиклар, пойтахтимизнинг нуфузли олийгоҳлари – Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент архитектура-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари, ёш тадқиқотчи-олимлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 31 январь куни олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда мамлакатимизнинг илм-фан соҳасини янада ривожлантириш бўйича энг муҳим масалалар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар қайд этилди.

Мамлакатимизда илм-фан тараққиёти, илмий-амалий, илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш, бу борада, эртанги кун эгалари бўлган ёшлар таълимига алоҳида эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг муҳим ва устувор йўналишига айланди. 2020 йил мамлакатимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниб, бу борадаги устувор мақсадлар белгиланди.
“Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати қандай ташкилот?

Учрашувда давлат раҳбари томонидан замонавий илмий муассасалар, хусусан, янги композит материаллар ва инновацион кимё-технологиялари бўйича тадқиқотлар олиб борадиган лаборатория тармоғини ташкил этиш кераклиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Ушбу йиғилишда кўрсатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда гидроэнергетика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, кадрлар тажрибасини ошириш, бу борада, юртимизнинг етакчи олий таълим муассасалари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллаштирилди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан олий таълим муассасалари ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг касбий билим ва кўникмаларини, тажрибаларини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиши борасида амалий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Албатта, ушбу йўналишда олиб борилаётган бу каби учрашувлар гидроэнергетика соҳасининг ривожига замин ҳозирлайди.

Шу ўринда, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг гидравлика лабораторияси неча йиллардан буён таъмирга муҳтож бўлиб, лаборатория ускуналари, техник жиҳозлари маънан эскириб, иш фаолиятига яроқсиз бўлиб қолган эди. Жамият Бошқаруви раиси топшириғига биноан, мазкур лабораториянинг тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий гидротехник жиҳозлар билан таъминланиши борасидаги якдил фикрлар нафақат талаба-ёшлар, балки олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси томонидан ҳам қувонч билан кутиб олинди.
“Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати қандай ташкилот?

Шунингдек, иқтидорли талабалар учун Жамият Бошқаруви раиси томонидан таъсис этилган номдор стипендия ҳам бугун соҳада иқтидорли талабалар ўртасида катта қизиқиш уйғотиб, гидроэнергетика соҳасида янги кадрларни етиштириш, соҳага уларни жалб қилиш, энг асосийси, малакали кадрлар захирасининг яратилишига замин ҳозирламоқда.Шу билан бирга, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ҳамкорлик ўрнатилган олий таълим муассасаларининг 10 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларига тўлов-контракт шартномасининг пуллари ўтказиб берилмоқда.

Бошқарув раиси А.Сангинов томонидан жорий йилда ҳамкор олий таълим муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан узвий ҳамжиҳатликда “Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати ташкил этилганлиги, ушбу ҳаракат – мамлакатимиз ёшларининг бўш вақтларини самарали ва фойдали меҳнат билан банд қилиш мақсадида олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ҳамда уюшмаган ёшларнинг кўнгилли вакилларидан тузилган меҳнат гуруҳларининг уюшмаси ҳисобланиши таъкидланди.

Шунингдек, “Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда тизим корхона ва ташкилотлари томонидан меҳнат шартномаси асосидаги қурилиш фаолиятига жалб этилиши, ёшлар гуруҳлари ёзги таътил даврида ёки вақтинчалик ишсизлик даврида ишлаш истагини билдирган кўнгилли ёшлардан тузилиб, икки ойдан кам бўлмаган муддатдаги мавсумий қурилиш ишларига жалб этилиши, гуруҳлар аъзолари турар жой, иссиқ овқат ва махсус кийим-бош (меҳнат формаси) билан таъминланиши, шунингдек, меҳнат фаолиятига халақит бермаган ҳолда, улар билан мавсум давомида тизимли маънавий-маърифий, маданий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил қилиниши қайд этилди.
“Бунёдкор гидроэнергетиклар” ёшлар меҳнат ҳаракати қандай ташкилот?

Учрашув очиқ мулоқот, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиниш шаклида ўтказилди. Илм-фан тараққиёти, олий таълим муассасалари олдида ечимини кутаётган масалалар қизғин муҳокама қилинди. Тадбир якунида, келгусидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган фаолият йўналишлари белгилаб олинди.
“Ўзбекгидроэнерго”
АЖ Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*