Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мардлар қўриқлайди Ватанни
13-01-2020 22:51 0 572 Рейтинг0 Чоп этиш

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди деб ёзади Uz.A нашри.

Ёзувчи-шоирлар, фахрий ҳарбийлар, эл ардоғидаги санъаткорлар, таниқли журналист ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг биринчи курс курсантлари иштирокидаги тадбир юрт осойишталиги, Ватан тараққиёти ва халқнинг фаровон яшаши учун ўз ҳиссасини қўшаётган ҳарбийлар ҳаётидан олинган видеолавҳа намойиши билан бошланди.

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шукур Қурбон, Бахтиёр Ҳайдаров, Бобур Бобомурод, Амир Худойберди, Абдумажид Азимов, Ўктамой Холдоровалар ҳарбийларнинг юрт осойишталигидаги ўрни ҳақида гапирди.

Ҳарбий соҳани танлаган курсантлар бу йўл ота-бобомиздан қолган шарафли йўл эканлиги, ҳар қадамда Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур авлоди эканлигидан фахрланиб юришлари таъкидланди.
Мардлар қўриқлайди Ватанни


– Бугун замон шиддатига ҳамоҳанг ҳарбий соҳа ҳам тараққий этмоқда, – деди Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъфодаги полковник Зикрилла Неъматов. – Ҳарбийлари қудратли юрт, қудратли бўлади, дея бежизга айтилмаган. Бугун соҳага йўналтирилган мактаблардан тортиб, олий ўқув юртлари ҳам замонавий техникалар билан таъминланган. Ўқувчи ва курсантлар илғор педагоглар сабоқларини олмоқда. Улар ватанпарвар бўлиб улғайиши учун ёзувчи-шоирлар, фан ва маданият ходимлари ҳамда олимлар иштирокида учрашувлар ташкил этилиб, очиқ дарслар ўтилмоқда.

Тадбирда Ватан ҳимоячиларга бағишланган шеърлар ўқилди, санъаткорлар қўшиқ куйлади. Байрам доирасида кутубхонада “Юртимиз тинчлигининг мустаҳкам қалқонлари” мавзусида кўргазма очилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*