Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Сайлов – демократия кўзгуси”ми?
08-01-2020 20:38 0 698 Рейтинг1 Чоп этиш

“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

2019 йилнинг сўнги кунларида Ўзбекистон катта сиёсий жараёнлар гувоҳи бўлди. Халқимиз парламент ва маҳаллий Кенгашларга ўз вакилларини сайладилар. Бу галги сайловлар ўтган йиллардаги сайловлардан тубдан фарқ қилган ҳолда, сиёсий партиялар сиёсий майдонда турли Ўзбекистон учун янгича методлар билан рақобатлашдилар. Бу орқали Ўзбекистонда “Янги сайловлар”га қўл урилди.

Партиялар ўртасидаги дебатлар, номзодлар иштирокидаги бахс-мунозаралар, аҳолининг бу жараёнларда электрон ўз баҳоларини бериб боришлари, жараёнларни барча оммавий ахборот воситалари қаторида блогерлар томонидан ёритилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Юқоридаги фикрлар ижобий албатта. Лекин ўз фаолиятимизга танқидий ёндошишимиз ҳам мақсадга мувофиқ. Зеро тўғри ва ўринли танқид – келажак мевасидир. Пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур туманидаги сайловларга тўхталайлик. Айрим ҳудудлардаги сайлов бюллетенларида бир қатор камчиликларни гувоҳи бўлдик. Масалан,
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

- Бу ерда Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 3 - Хадра сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Ш. Қудратуллаеванинг туғилган йили 1964 йил деб кўрсатилган. Аслида эса, Ш. Қудратуллаева 1983 йилда туғилган.
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

- Бу ерда Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 6-Чақар сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Г.Гулямованинг туғилган йили 1989 йил деб кўрсатилган. Аслида эса, Г.Гулямова 1981 йилда туғилган.
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

- Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 13-Камолон сайлов округидаги сайлов бюллетенларида О.Аширов Ўзбекистон Экологик партиясидан деб кўрсатилган. Аслида эса, О.Аширов Ўзбекистон Либерал демократик партияси номзоди.
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

- Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 24-Хувайдо сайлов округидаги сайлов бюллитенларида А.Эгамбердиев Ўзбекистон Адолат-социал демократик партиясидан деб кўрсатилган. Аслида эса, А.Эгамбердиев Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди ҳисобланади.
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 47-Гулобод сайлов округидаги рус тилида бўлган сайлов бюллетенларида икки партияни, яъни Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг номлари қўшиб ёзилганлигини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 20-Кўкча сайлов округига Ўзбекистон Адолат-социал демократик партиясидан ўша ҳудуддаги 192-мактаб директорининг номзоди кўрсатилган бўлиб, 192-мактабда жойлашаган 684-сайлов участкасида участка сайлов комиссияси раиси бевосита мактаб директорининг ўринбосари ҳисобланади. Бу ҳолатда Сайлов кодексининг 25-моддаси талаблари қўпол тарзда бузилганлигини кўришимиз мумкин. Оқибатда эса, айнан шу округда Ўзбекистон Адолат-социал демократик партияси номзоди яъни 192-мактаб директори сайланган...! Шу ўринда сайловларни бевосита кузатиб борган ОБСЕ (osce) халқаро кузатувчилар миссияси аъзоси George Tsereteli ҳулосаларини мисол келтирмоқчиман “...қонунчилик базаси яхшиланганини эътироф этамиз, лекин бу амалдаги жараёнларнинг ҳам тўла ижобиллашганини англатмайди”.

Ҳудди шундай қонун бузилиши, Учтепа туманида ҳам кузатилди. Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 22-Изза сайлов округида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан ушбу округ ҳудудида жойлашган “Қозигузар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Умарходжаеванинг номзоди кўрсатилган. “Қозигузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида 58-сайлов участкаси жойлашган бўлиб, участка сайлов комиссияси раиси айнан шу маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари ҳисобланади. Яна шуниси аҳамиятлики, шу маҳалладаги сайловга тарғибот гуруҳи раҳбари ҳам номзод М.Умарходжаева деб тасдиқланган.
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

Энди, ушбу 22-Изза округидаги сайлов натижаларига эътибор қаратайлик. Округда 4 та сайлов участкаси бўлиб (56, 57, 58, 59), ҳар бир сайлов участкасида сиёсий партияларнинг кузатувчилари ўз фаолиятини олиб борган. Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси кузатувчилари ўзлари бириктирилган сайлов участкаларидан олган баённомалар бўйича маълумотлар қуйидагича:
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

Натижаларда шуни кўриш мумкинки, Сайлов Кодексининг 25-моддаси талаблари бузилиши натижасида, айнан номзод фаолият олиб борадиган “Қозиробод” МФЙ биносидаги сайлов участкасида номзодга берилган овозлар сони жуда катта фарқ билан шубҳали. Маҳалла аҳолиси ўз раисини депутат бўлиши учун қўллаб-қувватлагани табиий бўлиши мумкин. Аммо, 58-сайлов участкасида бўлган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг кузатувчиси баённомадан нусҳани соат 00:00 гача ҳам ололмасдан, участка сайлов комиссия аъзоларининг хонасига киради ва хонада бевосита номзод М.Умарходжаева баённомаларни қайд қилиб ўтирганлигини гувоҳи бўлади ҳамда буни қўл телефонига тасвирга олади. Бу жуда ҳам қўпол қонунбузарликдир. Энг аҳамиятлиси шундаки, орадан 1 кун ўтгач, Учтепа туманидаги 22-Изза сайлов округида ҳулосалар бутунлай бошқача:
“Сайлов – демократия кўзгуси”ми?

Овозлар бўйича 3-ўринда турган ЎзЛиДеП номзоди катта кўрсатгич билан сайланиб турипди...! Баённомалар ва тумандаги умумий баённомадаги олдиндан овоз беганлар сонидан ташқари қолган барча сонлар бутунлай бир-бирига мос келмайди. Шу ўринда сайловларни бевосита кузатиб борган ОБСЕ (osce) халқаро кузатувчилар миссияси аъзоси Tana de Zullueta ҳулосаларини мисол келтирмоқчиман “...натижалар ўзгаргани кўринди”.

Энди бир ўйлаб кўрайлик, Сайлов – демократия кўзгусими? Кўзгу бор нарсани кўрсатиши лозим, лекин бу қандай кўзгу-ки, борини эмас, балки “айтилганини” кўрсатади...! Нахотки жойлардаги мутасаддилар қонунлардан қўрмагани етмаганидек, яратган ҳузурига бир кун қайтишларидан ҳам қўрқмасалар. Бизга шундай сайловлар ёки шундай қонунбузарлар иштирокидаги сайловлар керакми? Биз кимни алдаяпмиз, халқимизними ёки давлатними? Бундай ёлғон натижалар ким учун фойда, халққами ёки давлатгами? Сайловда халқ ўзининг вакилларини сайлайдими ёки вакиллар тайинланадими? Бу фикрларни ўқиётган кўпчилигимизда “аввалдан шунақа-ку” деган фикр келиши мумкин. Лекин адолат ва ҳаққонийликни таъминлашни вақти келмадими? Келинг, ислоҳотларни энг аввало ўзимиздан бошлайлик. Амалдаги қонунларга сўзсиз риоя этиб, халқимиз ва энг муҳими виждонимиз олдида юзимизни ёруғ қилайлик!
Хайрулла КАСИМОВ
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*