Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф
04-01-2020 18:53 0 701 Рейтинг0 Чоп этиш

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида республикамиздаги олий таълим муассаси ректорлари ва хорижий олий таълим муассаси филиаллари директорлари хамда малака ошириш тармоқ марказлари директорлари билан биргаликда пойтахтимизда ўз фаолиятини бошлаган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўришди.
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф


Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги фармойиши билан ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўзбек тили ва адабиётини, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганишга ихтисослашган.

Мактабда яратилган шароитлар ҳозирги замон талабига мос келишига, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун ҳамма шароитлар яратилганлигига яна бир бор амин бўлишди. Синф хоналари замонавий технологиялар ва ўқув анжомлари билан таъминланган. Мактаб кутубхонасидаги адабий асарлар, бадиий адабиётлар хамда очиқ ва ёпиқ спорт залларида болалар спорт тўгаракларига қатнашиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун қулайликлар ташрифчиларда чуқур таъсурот қолдирди.
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф


Шу куннинг ўзидаёқ гуруҳ аъзолари яна бир янги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб билан ҳам танишишди.

Делегация бу ерда илғор ўқув дастури учун хоналар ва шарт-шароитлардан ташқари инновацион методлардан фойдаланган ҳолда факультатив дарсларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди. Шунингдек гуруҳ аъзолари ахборот технологияларига бағишланган махсус синфлари билан ҳам танишиб чиқишди.
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*