Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сайлов бюллетенидаги махсус белгилар ҳам иш бермади...(видео)
31-12-2019 15:38 0 2298 Рейтинг1 Чоп этиш

Сайлов бюллетенидаги махсус белгилар ҳам иш бермади...(видео)

Сайлов бюллетенидаги махсус белгилар ҳам иш бермади...(видео)

Сайлов бюллетенларига махсус белгилар қӯйдириб сайловда иштирок этиш мумкинми? Қибрай туманидаги 9-округдан туман кенгашига ЎзЛиДепдан номзод қилиб кӯрсатилган, шу тумандаги 4-мактаб директори Раҳимова Дилфуза Болтабоевна номзоди кӯрсатилган бюллетенларда махсус белгилар қӯйилган.

Партияларнинг кузатувчилари буни анча кеч пайқашди ва сайлов жараёнида норозичилик пайдо бӯлган. Уч нафар участка аъзолари бу бюллетенларни сайловчиларга тарқатишган. Айнан мактаб директори яшайдиган маҳалла сайловчиларига ҳам. Табиийки, кимни сайлар эканмиз бу гал деб келувчи содда аҳоли учун бу тайёр шпаргалка.

Энг қизиғи, шахсан менга ҳам шундай бюллетен беришди, дейди шу округдан Адолат СДП дан номзод қилиб кӯрсатилган Дониёр Юсупов. Кӯнглим сал ғалати бӯлди, ҳаяжоним кучли бӯлса ҳам қӯлим билан ӯчириб курмоқчи бӯлдим, ӯчмади, ёнимда кабинага кириш учун навбатда турган аёлдан шу кичик бюллетенингизни кӯрсам майлими, дедим, қарасам худди шундай махсус белгили бюллетен. Ёмонлик келмабди ҳаёлимга, овозимни бериб чиқиб кетдим. Ҳаммаси соат 16 ларда бошланди, кузатувчим менга қўнғироқ қилиб, сайловчилар қӯлида махсус белгили бюллетенлар борлигини маълум қилди, фото ва видеоларни менга юборди. Уч нафар комиссия аъзоси столидан 50 дан ортиқ шундай бюллетенлар топилгани ва олиб ташланганини айтди.

Бу ҳолатни Қибрай туман кенгашига сайлов ӯтказиш округи раиси Элбек Тожиев ҳам ҳаспӯшлади, аъзолар қаламда белги қӯйишмаган, мен ӯчирғичда ӯчиришга уриндим, ӯчмади, бу типографик хато деди. Ундай бӯлса, бундай белгилар нега бошқа партия номзодлари қаторига тасодифан тушириб қӯйилмаган, деган саволимга эса жавоб беролмади ва сиз барибир энг кӯп овоз тӯпладингиз, фақат фоизингиз камроқ, Яна бир қайта овозда иштирок этасиз деб туриб олди.

Наҳотки, аввалроқ бир финти билан туманга доғ туширган мактаб директори, қайта-қайта қонун бузилишлар қилаверади, ҳеч ким уни жазоламайди. Қабиҳ йӯллар ва Сайлов кодексини бӯзган ҳолатлар қайд этаверса ҳам сайловга қӯйилаверса? Бу ӯйинлари халқ сайлаган номзоднинг фоизига таъсир қилса, давлат ғазнасидан Яна қанча маблағ сарфлаб, халқни овора қилиб, такрорий сайлов ӯтказилса?!

Шундай депутат яна бир "йӯли" ӯйлаб депутат бўлиб қолса, бундай депутат кимга керак?! Аслида бу депутатликка муносиб ишми?

Шаффоф сайловда, халқ сайлаб қӯйган "Адолатчи" депутат адолатсизлик қурбони бӯлиб, такрорий овоз беришда иштирок этишдан бошқа чораси йӯқлигини билдирди. Сайлов вақтидаги кузатувчиларнинг чалғиганидан фойдаланиб, аввалдан тайёрлаб қӯйилган бюллетенларни бир неча бор қутига ташлаб юборилгани эса алоҳида ҳикоя, чунки номзодлар ва сиёсий партия вакилларининг аввалдан эътирозлари инобатга олинмаган. Кузатув камералари ишлаб турибдику дейилди.

Овоз қутиси айнан камерани тагига маҳорат билан ӯрнатилганки, унинг атрофидаги ишлар камерага тушмайди. Камера фақат бинога кирувчилар ва кузатувчиларни кузатиб туришга яради. Бундан фойдаланган шоввоз паравозлар буюртмачининг талабини аъло даражада уддалашди.

Дониёр ЮСУПОВ
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*