Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган арматурасиз плиталар бўйича изох берди
30-12-2019 23:57 0 2094 Рейтинг1 Чоп этиш

Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган арматурасиз плиталар бўйича изох берди

Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган арматурасиз плиталар  бўйича изох берди

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги
ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича
қуйидагиларни маълум қилади.

Арматурасиз плиталар Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Алишер Навоий номли маҳалласида қурилаётган 5 қаватли уй-жой мажмуасида «Илғор Дўстлик қурилиш» МЧЖ (буюртмачи) томонидан қурилиш-монтаж ишларида фойланилаётгани маълум бўлди. Мазкур объект АТ «Халқ банки» Дўстлик филиали томонидан буюртмачининг ўз маблағлари ва банк кредити ҳисобига молиялаштирилган. Ушбу объектга «VIBRO PRESS» хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган плиталар етказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан «НТЦ TURON STANDART SERTIFIKAT» МЧЖ (сертификатлаштириш органи) UZ.AMT.06.MAI.348 рақами билан қурилиш маҳсулотларини сертификатлаш ваколати берилган. Мазкур орган томонидан Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчасидаги промзонада жойлашган «VIBRO PRESS» хусусий корхонасига (корхона) «Плиты перекрытия железобетонные многопустотные предварительно напряженные стендового формования типа ПБ шириной 12dm ШИФР 4281» O‘zDSt 2805:2013 талабларига мувофиқлиги юзасидан 2017 йил 5 июнда уч йил муддат билан UZ.SMT.01.348.2041276 мувофиқлик сертификати берилган.
Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган арматурасиз плиталар  бўйича изох берди

Бугунги кунда, Қурилиш вазирлиги ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг ишлаб чиқарувчилар фаолиятига аралишиш ва қурилиш объектига кириш ҳамда текшириш ваколати белгиланмаган. Шундай бўлсада, қурилиш объектларида тадбиқ қилинаётган «VIBRO PRESS» хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқилган плиталар бўйича Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ишлаб чиқарувчига 2018 йил 6 ноябрда 04/1254-сонли огоҳлантириш хати юборилган.

Ишлаб чиқарувчи корхона тасдиқланган давлат стандартларига риоя этган ҳолда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида плитанинг ҳамда унда қўлланиладиган материалларни физик-механик хусусиятлари бўйича доимий ва даврий синовларни ўтказиши ва тасдиқланган ишчи чизмаларига мувофиқ ишлаб чиқариши талаб этилади. Бундан ташқари, бир йилда бир маротаба сертификатлаштириш органи томонидан ишлаб чиқилаётган маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқлиги бўйича инспекцион назоратини амалга оширилади.

Юқорида келтирилган асосларга мувофиқ, ишлаб чиқарувчи ташкилот стандарт талабларига риоя этмаган ҳолда маҳсулотларни сифатсиз ишлаб чиқаргани ҳамда назорат ўрнатмагани, плитага қўлланилган D Вр5-1400 проволкалар мавжуд эмаслиги, сейсмик диск ҳосил қилишда плиталарнинг ён қисмларида шпонларнинг мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқарувчи томонидан объектга маҳсулот юборилиши олдидан монтаж петлялари ҳамда стерженлари D12 A400 йўқлиги, бетон вкладишлари мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Бу эса ишчи чизма УТР 46.1-95.11 шифр 4281 талабларининг қўпол равишда бузилишига олиб келган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*