Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
25-12-2019 22:17 0 698 Рейтинг1 Чоп этиш

Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Вазирлар маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимча киритилиш мумкин. Хусусан, 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида белигаланган чакана савдо билан боғлиқ қоида 4-2 кичик банд билан тўлдирилади деб ёзади everyday.uz нашри.

“4-2. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;

189-банд (Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди (Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”.

Ҳозирда қарор лойиҳаси муҳокама қўйилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*