Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мустабид тузуми қурбонларидан бири хақида
24-12-2019 17:10 0 667 Рейтинг1 Чоп этиш

Мустабид тузуми қурбонларидан бири хақида

Мустабид  тузуми  қурбонларидан  бири хақида

Наҳотки, билмасалар
Ўзбек иши нелигин.
Асли ўзбек кўтарган
Маърифатнинг пилигин.

Берунийдан ўрганди
Тафаккурни қитъалар.
Демак илму ирфон ҳам
Ўзбек иши аталар.

Бузилди зиндонларнинг
Эшигию тирқиши.
Билиб қўйгин биродар
Мана бу ўзбек иши!

Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони.

Яқинда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Меҳнат қаҳрамони, элимизда машҳур бўлган “Политотдел” колхозининг бир пайтлар раиси бўлган Тимофей Григорьевич Хван таваллуд топганининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этдим. Шунда, тадбирда иштирок этаётган, Тошкент вилояти собиқ ҳокими - муҳтарам Уммат ака Мирзақуловнинг қўлидаги - Меҳнат қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном, ўзини Хваннинг шогирди деб ҳисоблаган, у кишидан кўп нарсани ўрганган, ўз вақтида қишлоқ хўжалик дарғаларидан бири бўлган Аҳмаджон Одилов сурати муқовасига туширилган китоб эътиборимни тортди.

Китоб (Аҳмаджон Одилов. Нима қилсам, халқим учун қилдим ... Хотиралар. GOLD-PRINT NASHR. Тошкент.2018. Тўплаб нашрга тайёрловчи Анвар Ахмаджанов) хотиралар тўплами экан. Китобда “Бу мен – Аҳмаджон Одилов” деган боб бор. Бу ўзига хос иқрорнома бўлиб, Аҳмаджон Одиловнинг эсдаликларидир.

Тўпламда шунингдек, Ўзбекистон Халқ ёзувчилари Йўлдош Шамшаров, Иброҳим Раҳим, Одил Ёқубов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистлар Сафар Остонов ва Ортиқали Номозов, фалсафа фанлари доктори, профессор Бўри Зиямуҳамедов ва бошқаларнинг Аҳмаджон Одилов тўғрисидаги мақолалари ҳам жой олган.

Маълумки, Аҳмаджон Одиловнинг отаси - Одилжон Фозилов 1937 йилда қатағон қурбони бўлган. Ўзбек халқининг атоқли шоири Абдулла Орипов томонидан махсус ёзилиб, Одил отанинг рамзий қабри устидаги қабр тошига тўртлик битилган. Унда шундай ўлмас сатрлар бор:

Отажон эл учун чекдингиз заҳмат,
Жафокаш умрингиз ўтди фироқда.
Фарзандлар қалбида тириксиз абад,
Тинч ухланг муқаддас она тупроқда.

Ушбу тўртлик ҳам тўпламдан ўрин олган. Мазкур китобни, шубҳасиз, барча китобхонлар катта қизиқиш билан мутолаа қиладилар.
Носир ТОИРОВ,
сиёсатшунос

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*