Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кимни жазолаш керак? Ўқитувчиними ёки ўқувчини
20-12-2019 21:18 0 563 Рейтинг0 Чоп этиш

Кимни жазолаш керак? Ўқитувчиними ёки ўқувчини

Кимни жазолаш керак?  Ўқитувчиними ёки ўқувчини

Ҳозир ўқитувчи ўқувчига танбеҳ берса ҳам телефонда тасвирга тушириб, ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган холатларга кўп гувох бўляпмиз.
Бу билан улар устознинг таъзирини бериб қўймоқчи бўладилар. Таълим соҳасига маслаҳат берувчиларнинг сони кўпайгандан кўпаймоқда. Умрида таълим соҳасига алоқадор битта китобни мукаммал ўқимаганлар , неча йиллаб шу соҳанинг машаққатли меҳнатини бошидан кечирган тажрибали устозларга ақл ўргатмоқчи бўладилар. Ўз фарзанди билан бир соат бирга дарс қилишга ҳафсала қилмайдилар.

Яна кимдир мактабни битирганлар олий ўқув юртларига кира олмаётганидан нолийдилар. «Мен ҳам ўрта мактабда ўқиганман, ўзим кириш имтиҳонларидаги тестларни еча оламанми?» деб ўзига савол бермайди. Аксинча, мактабдан норози, устоздан норози.
Ижтимоий тармоқларда шов-шув тарқатиб фарзандларимиз таълим-тарбиясини юксак дараража етказа олмаймиз, фақат устозлар билан маслаҳатлашиб, уларнинг ёрдамида кўзланган мақсадга эришишимиз мумкин.

Бунга мисол қилиб қуйидаги ибратли ҳикояни келтириб ўтмоқчимиз. Бундан ўттиз йиллар муқаддам Дўстмуҳаммад домла (охиратлари обод бўлсин!) мени чақириб 12 ёшлардаги бир болани кўрсатиб: “Шу болага уйингиздан жой берасиз, ўз фарзандларингиз қатори тарбия берасиз. Дарсдан бўш пайтлари биздан сабоқ олади. Имкониятларини яратиб беринг”-деди. Устознинг гапини қайтариб бўлмасди, чунки у зот қишлоқ аҳлининг барчасининг феъл-атворини, имкониятини яхши биларди. Болани уйдан бир хона ажратиб бердим. Мактабдаги ўқишини суриштирдим. Афсус, ҳаттоки исмини ҳам тўғри ёзолмас экан. Отасиз қолиб, онаси болалар тарбияси билан шуғулланиш имкони бўлмагач, устозга топширган экан.

-Домла бу бола кирилчада исмини тўғри ёзолмас экан, қандай қилиб арабчани ўрганади, -дедим.
-Уёғини ўзимиз бажарамиз, Сиз ҳам шу бола уйингизга қайтгач, унинг сабоғини текшириб туринг, баҳонада ўзингиз ҳам савод чиқариб оласиз.-деди кулиб. Ўша-ўша муллаваччанинг дарсини кузатиб, ўзим ҳам бошланғич дарсларни ўрганиб бордим. Устоз қандай қилиб зеҳни жуда паст бўлган болага уч ой ичида куфий хатда чиройли, хатосиз ёзишни ўргата олганига ҳайрон қолдим. Кунлардан бир куни боланинг дарс олишини ўз кўзим билан кўриш учун домланинг ҳужрасига бордим. У ерда бу болага ёши катта муллаваччалар сабоқ бераркан, агар ўзлаштиролмаса қайта дарс бераркан, ялқовлик қилса жазоларкан. Ўша бола тўрт йилда араб тилида бемалол гаплашадиган бўлди, Қуръоннинг салкам ўн порасини ёд олди. Мактабни ҳам аъло баҳолар билан битирди. Юксак аҳлоқ эгаси бўлиб етишди. Бунинг бир сабаби зарурият бўлганда ўринли жазолаш эди...

Биз хам макабда ўқиган вақтимизда шўх ва ўйинқароқ бўлганмиз. Устозларимиз жуда қаттиққўл бўлишган. Биз улардан қўрқар ва шу билан бирга жуда хурмат қилар эдик. Чунки бизга"Устоз отангдек улуғ" деб ўргатиб келишган. Агарда устозимиздан калтак есак хеч қачон ота онамизга айтолмас эдик. Чунки ота онамиз айбни ўзимизга қўйишар эди.

Хозирчи, ота оналар шундай вазиятни кутиб тургандек, айбни дарров ўқитувчига ағдарадилар. Афсуски хатто ўқитувчини ишдан бўшатилишини талаб киладиган ота оналар хам учраб турибди.

Яхшиси, бизнинг ва Ўзбекистонимизнинг келажаги бўлмиш фарзанларимиз тарбиясига бефарқ бўлмай , айибни ўзгалардан қидиришни бас қилиш керак.

Аллома
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*