Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кунчиқар юртда кўрсатилган эҳтиром бизга ғурур бағишлайди ва ташаббускорликка чорлайди
19-12-2019 19:12 0 1700 Рейтинг0 Чоп этиш

Кунчиқар юртда кўрсатилган эҳтиром бизга ғурур бағишлайди ва ташаббускорликка чорлайди

Кунчиқар юртда кўрсатилган эҳтиром бизга  ғурур бағишлайди ва ташаббускорликка чорлайди

Муносабат

Мамлакатимиз Президентининг Японияга бўлган расмий ташрифи давомида юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилувчи қатор келишувларга эришилаётганлигини барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали кўриб турибмиз.

Жумладан, юқори даражадаги ташрифнинг илк кунида Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда “юқори технологиялар парки”ни пойтахтимизда барпо этишга қаратилган келишувларни эътироф этиш жоиз. Айни пайтда нафақат кунчиқар юртда, балки жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Нагоя университетида бўлиб ўтган учрашувда университет илмий кенгаши томонидан таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда илм-фан ва академик алмашинувларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг эътирофи сифатида давлатимиз Раҳбарига мазкур таълим муассасасининг “фахрий доктори” унвонининг берилганлиги барчамизга ўзгача руҳ ва шукуҳ бағишлади.
Кунчиқар юртда кўрсатилган эҳтиром бизга  ғурур бағишлайди ва ташаббускорликка чорлайди

Маросим давомида Нагоя университети президенти Сейичи Мацуо мамлакатимиз Президентининг икки мамлакат ўртасида илм-фан соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, ушбу қарор таълим соҳасидаги узоқ муддатли ва истиқболли ҳамкорликни янада кенгайтиришга томонларнинг интилиши ифодаси эканини таъкидлади.

Айни пайтда, Давлатимиз раҳбари ўзбек ва япон халқларининг ўхшаш миллий қадриятлари ҳамда илм-фан ва тафаккурга, камолотга доимо интилиб яшаш каби эзгу фазилатлар бирлаштириб туришини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигида улкан ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди ва бу борада ҳали ишга солинмаган имкониятлар борлигини таъкидлади ҳамда қатор самарали ва манфаатли таклифларни илгари сурди.

Шу билан биргаликда ушбу унвонни, энг аввало Ўзбекистон халқига кўрсатилган эҳтиром ифодаси, деб қабул қилганлигини ва бунинг учун Нагоя университети раҳбариятига, унинг илмий жамоасига чуқур миннатдорчилик билдириб, мамлакатимизда илм-фан ва таълим соҳаларида изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига ўз эътиборини қаратди.

Албатта, бундай эътироф икки мамлакат ўртасидаги илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш билан бир қаторда, бизда ҳамда ушбу таълим муассасасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчиларда ғурур ҳиссини оширади.
Кўрсатилган ушбу эҳтиром жонажон Ватанимизнинг мустаҳкам келажагини барпо этувчи ёшлар қалбида етукликка, яратувчанликка, изланувчанликка ҳамда дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторида бўлиш каби етакловчи туйғуларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Зафар ЖУМАНОВ
ИИВ Малака ошириш институти
бошлиғининг ўринбосари
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*