Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси
09-12-2019 13:54 0 669 Рейтинг0 Чоп этиш

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

Маълумки, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида кўплаб муҳим ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда улар ижросини таъминлаш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари кенг тадбиқ қилинмоқда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан узвий боғлиқ бўлган «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз пойтахт», «Хавфсиз ҳудуд», «Хавфсиз маҳалла», «Хавфсиз туризмни таъминлаш», «Хавфсиз хонадон» каби ўзига хос янги концептуал лойиҳалар ижтимоий ҳаётга жорий этилмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ривожланган давлатларнинг тажрибасини мунтазам равишда ўрганиб бориш, ижобий ютуқларни жорий этиш долзарб аҳамият касб этади. Айни пайтда, ушбу йўналишда кунчиқар мамлакат бўлган Японияда амалга оширилаётган ишларга эътиборни қаратиш муҳим ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Японияда узоқ 1871 йилда унинг пойтахти Токиода «Пойтахт полицияси»га асос солинган бўлиб, 1873 йилнинг ноябрь ойида юз берган Мейдзи революцияси вақтида Япония ички ишлар вазирлиги, 1874 йилда эса бутун мамлакатда полиция хизмати ташкил этилган.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

Полиция жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашибгина қолмай, ёнғин хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш функцияларини хам бажарган. 1881 йилда полиция хизматига мамлакатдаги барча турдаги босмахоналарни назорат қилиш вазифаси ҳам юклатилган. 1945 йил иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг Япония полицияси тизимида ислоҳотлар амалга оширилган.
Жумладан, 1947 йилда илк маротаба «Полиция тўғрисида»ги қонун қабул қилинган ва 1954 йилда ушбу қонун қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда қабул қилинган.

Япония 1956 йилда Интерполга қабул қилинган. Кунчиқар юрт полициясининг хизмат мажбуриятларига шахснинг ҳаёти ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фош этиш, жиноят содир этганликда гумонланган шахсларни ушлаш, йўл харакати ҳавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш киради. Ҳозирги кунда Японияда ҳуқуқ-тартибот идоралари марказлаштирилган тизим тартибида хизмат олиб бормоқда. Полиция таркибига қуйидагилар киради:

– Касива шаҳрида жойлашган полиция илмий-тадқиқот институти;
– Токио шаҳрида жойлашган полиция Академияси;
– Сарой полицияси;
– таркибига марказий Бошқарма ҳамда еттита ҳудудий полиция бюролари кирган Япония миллий полицияси.

Ҳудудий полиция бюролари таркибига эса пойтахт полиция бошқармаси, Киото шаҳри полиция бошқармаси, Осака шаҳри полиция бошқармаси, Хоккайдо ороллари полиция бошқармаси ва префектуралардаги 43 та полиция хизматлари киради. Ҳар бир префектурадаги муниципал полиция тизимига штаб (хомбу), полиция бошқармаси (кэйсацусё), шаҳар ва аҳоли пунктларидаги полиция участкалари (кобан), қишлоқ жойларидаги полиция постлари (тюдзайсё) киради.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

Шунингдек, полиция таркибида кавалерия бўлинмалари (Токио шаҳридаги отлиқ отряд полицияси) мавжуд. Кобан япон полиция тизимининг нисбатан кичик ташкилий тузилмаси бўлиб, уларнинг ҳар бирида 10 нафаргача полиция ходимлари фаолият кўрсатади.
Қишлоқ жойларида ташкил этилган полиция постларининг ҳар бирида бир нафар полиция ходимининг хизмат олиб бориши ва истиқомат қилишларига зарур шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу полиция хизмати маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш, йўқолган ҳамда топиб олинган буюмлар назорати, вояга етмаганлар тарбияси, фавқулодда ҳолатларда аҳолига ёрдам кўрсатиш, қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар билан ишлаш каби йўналишларда фаолият юритади. Муниципаль полицияга алоҳида полиция округлари, полиция участкалари бириктирилиб, улар жойларда ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни амалга оширади.
Полиция участкалари полиция бўлинмалари (Кобан) ҳамда полиция маскан (будка)лари (Чизаишо) томонидан бошқарилади. Улар Япония полициясининг «юраги» ҳисобланади.

Алоҳида эътироф этиш жоизки, японлар муниципал полиция бўлинмалари (Кобан)га хавфсизлик маскани сифатида қарайди. Ушбу масканларда муниципаль полиция ходимлари доимий равишда навбатчиликни амалга ошириб, аҳолидан тушган ҳар қандай хабар бўйича зудликда ҳаракат қилади. Ҳар бир полиция маскани (будка)нинг хизмат ҳудуди белгиланган бўлиб, унда участка полицияси томонидан тизимли равишда хизмат амалга оширилади. Муниципал полиция бўлинмалари (Кобан) раҳбарлари ходимларнинг муайян ҳудудда узоқ йиллар барқарор ишлашини таъминлайди. Албатта, бу борада ходим хизмат ҳудуди тўғрисида тўлиқ маълумотга, жиноятларнинг содир бўлиш сабаб ва шарт-шароитлари тўғрисида билимга эга бўлади.

Эътиборли жиҳати шундаки, полиция ходимларига мунтазам равишда халққа яқин бўлишлари уқтирилади. Улардан аҳоли билан хушмуомалада бўлиш, жиноят тўғрисида келиб тушган хабар бўйича воқеа жойига 3 дақиқа ичида етиб бориш талаб этилади. Шунинг учун кунчиқар юртда жиноятларни иссиқ изида фош этиш кўрсатгичлари юқори фоизни ташкил этади.Ҳозирги кунда Японияда 6200 та полиция участкалари ва 6600 та полиция маскан (будка)лари фаолият юритиб, улар ўзларига бириктирилган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан бошқарувни амалга оширади. Ҳар бир полиция участкалари, полиция маскан (будка)лари алоқа воситалари, хизмат автомашиналари билан таъминланган. Уларда асосан офицер ходимлар хизмат олиб боради.

Полиция ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда пиёда, велосипедда, хизмат автомобилида айланишади ҳамда патрул
Жиноятчилик юқори бўлган ҳудудларда гумондорларни текширади, ахолини, вояга етмаганларни содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича огоҳлантиради. Полиция ходимлари ҳудуддаги аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа объектларда фуқаролар ўртасида профилактик тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб боришади. Ҳар бир оилада турмуш тарзи, оила аъзоларини нима безовта қилаётганлиги тўғрисида қизиқиб боради. Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида полиция ходимлари уларни ўқишга, спорт турларига ва бошқа фойдали машғулотларга жалб қилиш чораларини кўради. Аҳоли билан мунтазам равишда ўтказиладиган мулоқотларда улардан полиция ишини яхшилаш бўйича таклифларни олади.

Полиция ходими кўчада ҳар қандай фуқарони жиноятда гумонлаб полиция участкалари ёки полиция маскан (будка) ларига суриштирув ўтказиш учун олиб бориши мумкин, лекин фуқароларга куч ишлатиш, мажбурий тартибда олиб бориш қатъиян тақиқланади. Полиция ходимлари дзюдо, кендо каби спорт турлари билан шуғуланган бўлиши, қўлга олиш усулларини, ўқ отар қуролдан отиш сирларини, жанг қилиш санъатини яхши билишлари лозим. Ушбу йўналишда офицерлар билан мунтазам равишда машғулотлар ўтказилиб борилади.

Япония полициясининг жиноятларни фош қилиш бошқармасида алоҳида ёшлар билан ишлаш бўлими мавжуд бўлиб, улар ёшлар ўртасида муаммоларни ўрганиш, бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларида тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Қўриқлаш бўлимларида ҳам алоҳида болалар ва ўсмирлар муассасалари билан ишлаш бўйича ходимлар фаолият кўрсатади. Улар болалар ва ўсмирлар ўқув муассасаларида доимий равишда навбатчилик асосида машғулотлар ўтказади. Шунингдек, кўчаларда болаларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб боришади. Япония полицияси шахсий таркибининг 40 фоизини патрул хизмати ташкил этади. Уларнинг асосий вазифалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, содир этилган жиноятларни аниқлаш, фош қилиш, тезкор-қидирув ҳамда тергов харакатларини амалга ошириш ҳисобланади. Полиция ходимларининг ҳар бири ўртача 550-560 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.
Ўткир Гулматов,
ИИВ Малака ошириш институти
катта ўқитувчиси, подполковник
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Тошкент вилоятига ҳоким тасдиқланди

Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

Мардлар қўриқлайди Ватанни

expo
Боглиш маколалар