Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир
06-12-2019 17:53 0 532 Рейтинг1 Чоп этиш

Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир

Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт,  тараққиёт ва адолат қомусидир

Шу кунларда мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, Бош қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди.

Ўтган давр мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар асосида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган самарали ислоҳотларга муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда.

Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолатидир.
Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт,  тараққиёт ва адолат қомусидир

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг
27 йиллиги муносабати билан ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан “Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир” мавзусида маҳаллаларда, таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирларда асосий Қомусимизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга, унинг демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатимизнинг халқаро майдонда муносиб пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини тарғиб этилмоқда. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ушбу тадбирларнинг ўқувчи ёшларни Конституция ва қонунларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт,  тараққиёт ва адолат қомусидир

– Барча тенгдошларим қатори менинг ҳаётимда ҳам Конституциянинг ўрни катта, – дейди Қибрай туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Сангина Тулебаева. – Ўтказилган тадбирда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари Конституциямизнинг яратилиши тарихи, унинг дунёдаги бошқа конституциялардан фарқли жиҳатлари, шунингдек ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашда борасидаги аҳамияти хусусида тушунтириб беришди. Билим олиш, спорт билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва даволаниш каби ҳуқуқларимиз Конституциямизда кафолатланган. Мустақил Ўзбекистон фарзанди сифатида орзуларимга етишиш йўлидаги барча эшиклар мен учун очиқ эканини биламан ва бундан ғурурланаман. Келгусида танлаган соҳамда сидқидилдан хизмат қилишга, юртимизнинг янада равнақ топишига ўз ҳиссамни қўшаман.

– Айниқса, мазкур тадбирлар доирасида ташкил этилган “Конституция – мамлакатимиз тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолатидир” мавзусидаги викторина барча ёшлар қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди, – дейди ИИВ 2-сонли академик лицей ўқувчиси Шодиёр Содиқов. – Унда берилган савол ва жавоблар бизнинг ҳуқуқий билимларимизни ҳамда фуқаролик масъулиятимизни янада оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Темирйўлчилар касб-ҳунар коллежи ва Юнусобод туманидаги 122-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳамда мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Конституциямизнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланди. ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти
матбуот хизмати

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда ҳарбийларга бармоқ излари асосида қурол олиш учун дастур яратилди

Фарғонада «Камаз» 4 та «Нексия» билан тўқнашди: бир киши қурбон бўлди

Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

Тиббиётга мисли кўрилмаган маблағни ажратилди. Натижа эса...

expo
Боглиш маколалар