Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сергели туманининг номини ўзгартириш таклифи билдирилмоқда
26-11-2019 10:09 0 507 Рейтинг1 Чоп этиш

Сергели туманининг номини ўзгартириш таклифи билдирилмоқда

Сергели туманининг номини ўзгартириш таклифи билдирилмоқда

"Адолат" СДП марказий кенгаши Тошкент шаҳар Юнусобод тумани "Минор" 50-округидан депутатликка номзод Рустам Умаров Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди. Бу хақида uza.uz ёзмоқда.

Номзоднинг фикрича, туманинг аталиши асл номидан узоқлашиб, ўзгариб кетган. Яъни Сирғали эмас, Сергели деб юритилмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳам туман номини аксарият ҳолларда Сергели деб аташи, автобус ва плакатларда ҳам Сергели деб ёзилиши хато саналиб, ўзгартиришга асос деб билмоқда.

Номзод мана шу камчиликларни инобатга олиб, туман номида янгича дунёқараш ва ўзгаришларнинг негизи бўлиши керак, деган фикрни илгари сурган.

“Сергели — асли Сирғали ота туманининг номи руслашиб кетган. Туман номини ўзгартиришни ва замонавий даврга муносиб ном беришни таклиф этаман. Президентимиз ташаббуси ва шижоатларини инобатга олиб, елкадош бўлиш ҳар биримизнинг ватан равнақи йўлидаги мажбуриятимиздир. Шундай экан, замонавий ёшларимизнинг келажаги ва она тилимизни соф ҳолда сақлаш мақсадида ушбу туманга Истиқбол дея ном беришни мақсадга мувофиқ деб биламан”, дейди номзод ўз таклифида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*