Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳликка чақиради.
25-11-2019 14:26 0 345 Рейтинг1 Чоп этиш

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳликка чақиради.

 Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳликка чақиради.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Бошланган ҳафта давомида республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши кутилмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Айниқса, кундуз куни қор ва музнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар тунгги вақтда қайта музлаб сирпанчиқ ҳосил қилиши мумкинлигини унутманг. Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз.

Довон йўлларидан ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан янада ҳушёрроқ бўлишни, довонга чиқишда етарлича миқдорда ёнилғи заҳирасига эга бўлишни, иситиш тизими, ойна тозалагичлари носоз бўлган, яроқсиз шиналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини сўраймиз”.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*