Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда, “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро курс
21-11-2019 17:20 0 391 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда, “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро курс

Тошкентда, “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро курс

Бугунги кунда республикамизга четдан кириб келаётган сайёҳлар сони кундан-кун ортиб, улар орасида мусулмон давлатлари фуқаролари ҳам купайиб бормоқда. Уларга турли хизматларни кўрсатиш жараёнида “Ҳалол” сертификати билан тасдиқланган маҳсулот ва хизматларни тақдим этиш бугунги замон талабидир.

“Ҳалол” сертификатини олиш учун эса ушбу жараёнда, соҳада ишлаётган ишчи-ходимларнинг ўзлари мазкур стандарт ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари лозим. Стандартлар институтида Турк стандартлар институти (TSE) билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 18 -21 ноябрь кунлари IOC SMIIC 1 “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотларига умумий талаблар ва ISO 22000:2018. “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менеджмент тизимлари” халқаро стандартлари бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди.

Ўқув машғулотлари Турк стандартлар институти (TSE)нинг тажрибали халқаро эксперт-аудитори, EOQ-Европа Сифат Ташкилотининг Туркия вакили, СМИИК стандартини ишлаб чиқувчи комиссия аъзоларидан бири, биология фанлари доктори Музаффар Узан томонидан олиб борилди.

Тошкентда, “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро курс
Халқаро ўқув курсига Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Санитария ва эпидемология назорати давлат корхонаси, “Ўзстандарт” агентлиги синов ва сертификатлаштириш ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хусусий фирма, корхона ва жамоат ташкилотларининг ходимлари жалб этилди.

Курс давомида “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган халқаро талаблар, шу жумладан, ислом давлатларининг талаблари, уларнинг хилма-хиллиги, парранда, балиқ ва бошқа ҳайвон маҳсулотларини сўйилишидан тортиб, уларни эмлаш, озиқлантириш жараёнлари ва лабораторияда текширишдан қадоқлашгача бўлган жараёнлар барчаси “Ҳалол” стандарти талабларига мутаносиблигини таъминлаш бўйича маърузалар ва амалий дарслар ўтилди. Тингловчиларни қизиқтирган мунозарали саволларга жавоблар олинди.

Тошкентда, “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро курс
Ўқув курси якунида қатнашчиларга халқаро мақомдаги сертификатлар топширилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Стандартлар институти томонидан келгусида қатор шу каби халқаро ўқув курсларини бошқа йўналишларда ҳам ташкил этиш бўйича амалий ишларни режалаштирилган.

Стандартлар институти
Матбуот хизмати.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар