Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"
13-11-2019 13:38 0 656 Рейтинг1 Чоп этиш

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Муҳаммад Юсуф уй-музейини қурилишига тайёрланган лойиҳа
Охирги вақтлар Шуҳрат исмли ҳокимлар қизиқ ишлар қилаяпти-да - ҳайрон бўлмасликнинг ва жим ўтиришнинг умуман иложи йўқ. Уларнинг яхши амаллари ҳам кўп, лекин уларнинг таажжубли хатти-ҳаракатлари тезда эларо машҳур бўлаяпти-да. Кеча Андижон вилояти ҳокими шоир акамиз Шарофиддин Болтабоевга Андижонни мадҳ этгани учун автомашина совға қилибдилар.
"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Андижоннинг сахий ҳокими барака топсин! Шарофиддин акага автомашина қуллуқ бўлсин! Ҳоким бува, шунчалик адабиётни, шоирларни яхши кўраркансиз, унда нега халқ шоири, Андижоннинг улуғ фарзандларидан бири раҳматли Муҳаммад Юсуф уй-музейини қуриш учун Марҳаматда ажратилган ернинг тадбиркорга бериб юборилишига жим қараб турибсиз! Бу ерни сиз бериб юборгансиз демайман, лекин бу ишдан хабардор эмасман десангиз, ишониш қийин. Марҳамат тумани ҳокими (унинг ҳам исми Шуҳрат) бу ишни ўз-ўзича амалга оширмагандир ҳартугул. Ҳоким бува, мен Муҳаммад Юсуфнинг чин шогирдлариданман. У кишининг Андижонни беҳад яхши кўришига, бу замин ҳақида фарзандларча жўшиб сўзлаганига кўп бора гувоҳ бўлганман.

Тўғри, Муҳаммад ака Андижон ҳақида маддоҳона шеърлар битмагандир. Лекин у Ватан ҳақида ёзган шеърлар ҳалигача минглаб қалбларни ларзага солмоқда. Унинг "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон" шеъри билан айтиладиган қўшиқ Давлат мадҳиямиздан кейин энг севиб куйланадиган қўшиқлардан бири. Ўзингиз яхши биласиз, ҳар йили Муҳаммад ака туғилган кунда Андижонга юртимизнинг турли бурчакларидан минглаб мухлислар оқиб келади. Устозим - чин маънода Андижоннинг фахри! Бундай шоир Андижонда яна балки юз йилда туғилар.

Давлатимиз раҳбари устозимиз номида ижод мактаби ташкил қилдилар. Сиз бу эзгу ишларни давом эттириб, вилоят раҳбари сифатида Муҳаммад Юсуфнинг уй-музейи қурилишига бош-қош бўлинг. Бу амал келгусида ўнлаб янги истеъдодлар етишиб чиқишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.
"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Бу тадбиркорга бериб юборилган ер. Тадбиркор шу қурилишни қилаяпти
Мен сизга ҳам Муҳаммад Юсуфнинг шогирди сифатида, ҳам отдош сифатида мурожаат қилмоқдаман. Чунки, охирги пайтларда айрим отдош ҳокимларнинг қилган ишларидан хижолатдаман. Негадир мен Шуҳрат исмли шахсларнинг яхши инсон эканликларига ишонаман. Ҳоким бува, Андижонда кўплаб ҳокимлар ишлаб ўтди. Бир вақтлар "Ўзбекистон қаҳрамони" бўлган ҳокимлар бўларди, улар ҳам халқ хотирасидан чиқаёзди. Сизнинг номингиз эзгу амаллар билан халқ хотирасида, биз каби адабиёт муҳиблари қалбида узоқ йиллар сақланиб қолишига тилакдошман. Марҳум устозимнинг руҳи олдидаги шогирдлик бурчим, виждоним амри билан сизга мурожаат қилдим.
Самимий ҳурмат билан,
Шуҳрат Ориф
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар