Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эзгу мақсадлар йўлидаги амалий ҳамкорлик
04-11-2019 15:33 0 552 Рейтинг1 Чоп этиш

Эзгу мақсадлар йўлидаги амалий ҳамкорлик

Эзгу мақсадлар йўлидаги амалий ҳамкорлик

Тошкентда "Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги" мавзуида видеоселектор тарзида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Онлайн ўқув-семинар ишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари, "Нуроний" жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Оила илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раислари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фалиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Ш.Жавлонов, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Тошмуҳамедова, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматов, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси А.Саъдуллаев, "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси Ш.Жалилов оила, ёшларнинг таълим-тарбияси, хотин-қизларга эътибор кўрсатиш каби масалалар мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда муҳим ўрин эгаллаётганини таъкидлади.
Эзгу мақсадлар йўлидаги амалий ҳамкорлик
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатида сўзлаган нутқида ҳамда яқинда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, оилаларга, ёшларга эътиборни янада кучайтириш, бунда турли жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаш юзасидан муҳим вазифалар белгиланган эди.

Кексаларни эъзозлаш, оила қадриятларини ўғил-қизларга тўғри тушунтириш, оилавий муаммоларнинг туб илдизини чуқур ўрганиб, ажримларга ечим топиш, маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг билимини ошириш, асл миллий урф-одатларимизни асраб-авайлаш, ёшлар онгини ёт ғоялардан ҳимоя қилишда мамлакатимиздаги олтита йирик жамоат бирлашмаси – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг қўлни-қўлга бериб, ягона ғоя асосида иш олиб боришини тақозо қилмоқда.

Ўқув-семинарда оилаларда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик йўқолиб, муносабатларга манфаат, таъма қўшилаётгани, ўз боласининг тарбиясига лоқайд ота-оналар сафи кенгайиб бораётгани, айрим оилаларда отанинг мақоми пастлиги, ижтимоий-маънавий муҳитда парокандалик, оилавий муносабатларда мувозанатнинг бузилаётгани, оилада эркакнинг ўрни бой берилгани боис оилавий ажралишлар, жиноятлар ҳамда мулкий можаролар сони кўпаяётгани, бу муаммоларнинг илдизига узил-кесил барҳам бериш мақсадида жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш кераклиги кўрсатилиб, бу борада муҳим устувор вазифалар ва истиқболда бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинган махсус Мурожаатнома ҳам қабул қилинди.

Республика "Нуроний" жамғармаси
матубот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*