Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Ўзбекистон илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди
21-10-2019 13:44 0 353 Рейтинг1 Чоп этиш

Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Ўзбекистон илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди

Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Ўзбекистон илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди

15 октябрь куни Озарбайжон пойтахти – Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Ўзбекистон илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди.

Мазкур саммит доирасида иштирокчи давлатлар тадбиркорлари ва ишбилармон вакиллари ўрасида халқаро бизнес форуми ташкил этилди. Форум майдонидаЎзбекистон Президенти бошчилигидаги делегация таркибида бўлган Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ойбек Шагазатов турли компания ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар олиб борди.

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Худди шу белгиланган кун Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Озарбайжоннинг қатор салоҳиятли компаниялари – «T&N CONSTRUCTION», «Inter Glass», «Karton Pak», “Agro Mall”, «Sumgait Technologies Park», «CTC Holding», «BAKSTONE», «Winery», «Səba» иштирокида “Azerbaijan-Uzbekistan” номли инвестиция форуми ташкил этилди. Форум доирасида вилоятнинг салохияти ва инвестициявий имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Ўзбекистон илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди

Ушбу учрашув юзасидан музокара ва меморандумлар имзоланди. Йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга булган бир қатор Озарбайжон компаниялари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилди. Жумладан, Озарбайжоннинг “Матанат А” компанияси билан Қамаши туманида умумий қиймати 10,0 млн евролик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхонаси ва “Aks Insaat” компанияси билан Ғузор туманида 2,2 млн евролик бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар