Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.
20-10-2019 15:26 0 809 Рейтинг1 Чоп этиш

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Амударё ҳақида ёшлигимда кўплаб бувимлардан, ҳикоялар эшитар эдим. Унинг ҳайбатлиги худди бир улкан аждарҳо оғзидан чиқаётган оловдек туюларди. Айниқса тарих дарсидан "Амударё" сарлавҳасига кўзим тушганида, аждарҳонинг пишқириб, гоҳ олов, гоҳ тутун пуркаётгани кўз-ўнгимдан ўтар эди.


Ривоят қилишларича ХVII асрда яшаган балхлик машҳур қомусий олим Маҳмуд ибн Валий «Сирлар денгизи» асарида пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом дафн этилган Термиз яқинидаги орол (Пайғамбар ороли) Ҳаким Термизий билан Ҳизр алайҳиссаломнинг учрашув жойи бўлганини қайд этади. Мусулмонлар бу оролни муборак жой ҳисоблаб, «Пайғамбар ороли» деб аташгани ҳақида маълумотлар ёзилган. Зул-Кифл (аҳду паймон эгаси, кафолат эгаси) милоддан аввалги VI—VII асрларда яшаб ўтган тарихий шахс ҳисобланади. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»да эса, оролда ислом улуғларидан бири дафн этилган ва унинг қабри устида Зул-Кифл (алайҳиссалом) масжиди бўлган.

Мана йилар ўтибдики, Амударёнинг ҳайбати, йўқолиб бораётганлигини гувоҳи бўлиб, ҳатто ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Йил-фасллар алмашинар экан, "азон" қатламининг емирилиши, ифлос ис ва газларнинг турли-туман чиқиндиларнинг ер юзига тарқалаётгани Амударё сувининг ифлосланиб боришига зарар келтирмоқда.

Амударё – Туркистон ўлкасидаги энг серсув, йирик дарё ҳисобланади. Амударёни юнон ва римликлар Оксус ёки Оксос, араблар Жайхун, маҳаллий халқлар дастлаб Ўкуз, Балх, Вахш, сўнгра Амул деб атаганлар. Амударё қуйи ва ўрта тўртламчи даврда Қорақум орқали ўтиб, Каспий денгизига қуйилган, тоғлардан сув оқими билан келтирилган оқизиқлар натижасида қумлар таркиб топган. Юқори тўртламчи даврда Амударё ҳозирги ўзани бўйича оққан.

Оқимининг бир қисми жанубга оқиб, ҳозирги Ўзбўй ўзанини вужудга келтирган ва Каспий денгизига қуйилган. Шу даврда Сариқамиш бўйи дельтаси таркиб топган. Милоддан аввалги 3- ва 2-минг йилликлар орасида Амударё ҳозирги Туямўйин қисиғидан шимолга - Оқчадарё ўзанида оқиб, Орол денгизига унинг жануби-шарқидан қуйилган ва Оқчадарё дельтаси таркиб топган. Милоддан аввалги 2- ва 1-минг йилликларда Амударё ҳозирги йўналишда, яъни Орол денгизига жанубдан қуйила бошлаган. Ўша вақтдан бери Амударё Орол денгизига қуйилмоқда.

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Ёдингизда бўлса, 2009 йил январь ойи охирига келиб бу мамлакатлар ўртасидаги баҳслар кучайиб кетди. Ўшанда Россия президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентнинг гидротехник иншоотлар қурилиши борасидаги расмий кўз қарашини қўллади ҳамда Тожикистон ва Қирғизистонни минтақа бўйича қўшниларининг фикрини ҳисобга олишга чақирди.
Россия Рогун ГЭС лойиҳасининг асосий инвестори саналади. Расмий Тошкент бу масалада, шунингдек, Бутунжаҳон Банкининг розилигини олишга ҳам эришди. Унинг экспертлари Рогун ГЭС қурилишининг мустақил экспертизасини ўтказишга тайёрлар.

Ҳозирги кунда Амударёнинг эски ўзанлари изидан Дарёлиқ ва Кўлли ташламалари ишга туширилган. Хоразм воҳасидан ер ости шўр сувлари Сариқамиш кўлига шу ташламалардан оқизилмоқда. Амударёнинг қуйи қисмида 60-йилларда ҳар бирининг узунлиги қарийб 100 км. бўлган бир неча йирик коллекторзовур тармоқлари қурилди.

Уларнинг ўртача йиллик сув сарфи қарийб 5 — 20 м/сек. чамасида бўлиб, кўпчилиги сувини Орол денгизининг қуриб қолган қисмига қуймоқда. Амударё ҳавзасида сув тақчиллигининг кучайиши билан сув заҳирасидан оқилона фойдаланиш муаммоси тобора кескинлаша бошлади. Амударёнинг сув оқимини фақат мавсумлараро тартибга солишдан ташқари, кўп йиллик сув оқимини ҳам тартибга солиш зарур бўлади.

Хуллас, халқимизни беминнат оби ҳаёт билан таъминлаб турган қадимий дарёмиз суви бугунги кунда ўта оқилона муносабатда бўлишни тақозо этмоқда. Зеро сув – ҳаёт манбаидир.

Лобар Мирзо

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар