Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан
18-10-2019 11:12 0 664 Рейтинг1 Чоп этиш

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Сувни тежаш ҳар бир инсоннинг жамият олдидаги бурчи ҳисобланади. Ҳалқимиз азал-азалдан сувни исроф қилмаслик ҳақида гапириб келадилар. айниқса ота-боболаримиз сувни олдида турсанг ҳам томчисини увол қилмаган деган ақидага ривоя қиладилар.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ГмбҲ томонидан Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (ИWМИ) билан биргаликда амалга оширилади. Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятларидаги пилот ҳудудларида 6 та тажриба участкаси ташкил этилган. Уларнинг умумий майдони 60 гектарни ташкил этиб, навбатдаги манзил Қашқадарё вилоятидаги «Сув хўжалигини ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси» 1-компонентининг тажриба майдонларига ташрифлар «Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш» 3-компонент (UzWaterAware) томонидан ташқил қилинган медиа-тур доирасида бўлиб ўтмоқда.

1-компонент Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Халкаро сув ресурсларини бошкариш институти (IWMI) билан хамкорликда амалга оширилмокда. 3-компонент Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан амалга оширилади.

1 ва 3 компонентлар Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастурининг таркибий қисми ҳисобланади. Миллий ҳамкор – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Тажриба участкаларига жами 70 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари экилган. Уларни сув тежовчи замонавий тизимлар орқали, хусусан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш йўлга қўйилган. Шунингдек, мазкур худуддаги учта сув истеьмолчилари уюшмасига қўшимча 720 та кичик сув ўлчовчи иншоотлар қуриб берилди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида Барқарор сув ресурсларини бошқариш дастурининг бир қисмидир.

Миллий ҳамкор - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳисоблананади. Шу муносабат билан ушбу масалалар юзасидан, Оммавий хборот воситалари Қашқадарёдаги Оқсув дарёсига пресс-тур уюштирилди. Мазкур сув омбор Қашқадарё вилоятидаги Қашқадарёнинг ирмоғи бўлган Оқсув дарёси ўзанида барпо этилган. Иншоот Шаҳрисабз тумани Мироқи шаҳарчасидан 1,5 километр узоқликда жойлашган.
Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Бугунги кунда қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаришда жамоатчилик иштирокининг камлиги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини ва минтақада сув тақсимотини бошқариш сифатини оширишга тўсиқ бўлаётган асосий омиллардан эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Жаҳонда дарѐ ва сув омборларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади.

Бу борада, жумладан кичик дарѐ сув ресурсларини шаклланиш ҳолатини белгиловчи гидравлик усулларни, сув омборлари таъсирида кичик дарѐларда сув ҳаракатини аниқловчи гидравлик усулларни, унинг натижасида сув омбори сув ресурсларини ҳаракатини суткалик бошқариш усулларини, сув омборларидан ишончли фойдаланиш усулларини, улардан ирригация ва энергетикада фойдаланиш самарадорлигини оширишни, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш усулларини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур давом этмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар