Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ёшлар қалбига йўл топиш, доимо зарур
07-10-2019 10:54 0 424 Рейтинг1 Чоп этиш

Ёшлар қалбига йўл топиш, доимо зарур

Ёшлар қалбига йўл топиш, доимо зарур

Бугунги глобаллашув, мафкуравий курашлар авж олган даврда ёшларга тўғри таълим бериб, уларни ўз Ватани, халқи учун муносиб авлод қилиб тарбиялаш, турли зарарли ёт ғоялардан асраш ҳар доимгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда. Шундай экан, уларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш зарур.

Ёшлар қалбига йўл топиш, доимо зарур

Ушбу устувор вазифанинг долзарблигидан келиб чиқиб, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари жойларда ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасида маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам ташкил этмоқда.

Ёшлар қалбига йўл топиш, доимо зарур

Таълим муассасамиз профессор-ўқитувчилари ўтказаётган ушбу тадбирлар “Ёшларда юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат фазилатларини камол топтириш”, “Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти” мавзуларига бағишланмоқда,
– дейди Институт кафедра бошлиғи, полковник Баҳодир Улуғбеков. – Улар доирасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида викториналар ҳам ўтказилмоқда.
– Тадбир тенгдошларим қатори менда ҳам катта таассурот қолдирди,
– дейди Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани 3-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Замира Алламберганова. –
Биз ёшларга юртимизда яратилаётган шароитлар, тинчликни қадрига етишимиз, тинчликни сақлашда нима ишлар қилишимиз аниқ мисоллар билан тушунтирилди ҳамда ўтказилган викторинада берилган саволлар ҳам жуда қизиқарли бўлди, бу тадбир бизда катта таассурот қолдирди.

– Мактабимизда ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ватанпарварлик, адолатпарварлик, садоқатлилик, ҳалоллик каби эзгу фазилатлар мисоллар орқали тушунтириб берилди, – дейди Сурхондарё вилоти Термиз тумани 9-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Сурайё Анорова. – Уларнинг фикр-мулоҳазалари, тавсиялари бизни ҳаётга бўлган қарашларимизни бойитди. Инсоннинг ўзи туғилиб ўсган Ватанига, халқига садоқат билан хизмат қилиш шарафли бурч эканлиги, бунинг учун билим ва савиямизни мунтазам ошириб боришимиз, китобга бўлган меҳрни мустаҳкамлашимиз зарурлиги уқтирилди.

Ёшлар қалбига йўл топиш, доимо зарур

Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги Ички ишлар вазирлигига қарашли академик лицейларида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам бўлғуси ички ишлар органлари ходимларида юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби олижаноб фазилатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

– Ёшлар қалбига йўл топиш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари бўлиб етишларига йўл-йўриқлар кўрсатиш, ўз Ватанига бўлган меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлаш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, маърифатни тарқатиш ҳар биримизнинг кундалик вазифамизга айланиши лозим, – дейди Институт бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Нуриддин Норматов. – Шу боисдан ўтказилаётган ушбу маънавий-маърифий тадбирларда юқорида қайд этилган инсоний фазилатлар билан бир қаторда, сўз ва амал бирлиги, халққа хизмат қилиш каби эзгу тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

– Пойтахтимиздан ташриф буюрган мутахассислар томонидан ўтказилган учрашув бизлар учун катта сабоқ бўлди, – дейди Сурхондарё вилоятидаги ИИВга қарашли академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Шерзод Мамаражабов. – Биз ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ҳамда китобга меҳр қўйишнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилганлиги биз учун муҳим йўл-йўриқ бўлди. Чунки, мазкур тадбирлар биз ёшларни ўз устимизда кўп ишлашга, интилишга ва изланишга чорлайди.

– Бугун ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан бўлғуси ички ишлар органлари ходимлари қандай фазилатларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида билдирган фикр-мулоҳазалари келгуси ҳаёт йўлларимизда дастуриламал бўлиб хизмат қилади, – дейди ИИВга қарашли Қорақалпоқ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Расул Айтмуратов.

– Айниқса, улар томонидан ўтказилган “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусидаги викторина биз бўлғуси ҳуқуқ тартиботчилари учун дастлабки синов бўлди, десак муболаға бўлмайди. Баҳс-мунозаларга бой бўлган мазкур викторина орқали биринчи навбатда ҳуқуқий билимларимизни яна бир бор мустаҳкамлаб олдик.
Шунингдек, бундай тадбирлар Ангор туманидаги 3-сонли, Жарқўрғондаги
1-сонли ва Қумқўрғондаги 3-сонли, Шуманайдаги 15-сонли, Хўжайлидаги 3-сонли умумтаълим мактабларида, Чимбойдаги академик лицейда ҳам ўтказилди.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар давом этмоқда.


ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар