Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган
30-09-2019 12:20 0 604 Рейтинг1 Чоп этиш

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

Ёшлигимда бувимлардан жуда кўп эртак ва афсоналар эшитган эдим. Экран орқали намойиш этилган тарихий филъмларни кўрганман. Асрлар ўтибдики ушбу афсоналар ҳақиқатга айланди. Сўз мулкининг султони бўлмиш Алишер Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди.


Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди. Айниқса машҳур асарларидан бири Тоҳир ва Зуҳра хикояси кўплаб ошиқ қалбларга унутилмас бир мактаб бўлди. Ҳўш, бугун бу афсона қай даражада ҳақиқатга айланди. Ўтган асрнинг 50 йилларида ўзбек олими Чори Ҳамроев Тоҳир ва Зуҳра достонини Қарши тумани Ғубдил қишлоғида яшаган кекса бир аёлнинг сўзларидан ёзиб олган. Аёлнинг сўзларига қараганда достонда келтирилган ходисалар айнан Қашқадарё соҳилларида содир бўлган. Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Қовчин қишлоғида барпо этилган “Тоҳир ва Зуҳра” ҳиёбони севги қурбонига айланган икки ёш қалбнинг абадий севги ҳиёбонига айланиб улгурди. Тоҳир ва Зуҳра ҳақидаги афсона нафақат Ўрта Осиёда балки Покистон, Туркияда, Шимолий Хиндистонда, Озарбайжонда ҳам кенг тарқалган.

Таниқли рус олими Евгений Березиков ушбу афсона асосида ўзининг "Тирик афсона" асарини яратган. Қайноқ севги ҳақидаги Тоҳир-Зуҳранинг фожеали тақдири ҳақидаги ривоятлар хозирги кунда бахшилар томонидан куйланиб келинмоқда.
"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

Ушбу масканда икки қаҳрамоннинг қабрлари жойлашган бўлиб, бу ерга кўплаб зиёратчилар тез-тез ташриф буюриб туришади. Айниқса келин-куёвлар тўйдан олдин ушбу муқаддас жойга келиб зиёрат қилишиб, ўзгача таассуротлар билан қайтадилар. 2001 йил Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримов томонидан ушбу ҳиёбон ташкил этилган. Ҳиёбонни очилишида ўша йиллари Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва ўзбек адабиётининг буюк намоёндалари иштирок этишган.

Бу ерда Ҳоразм маликасини Тоҳирга ошиқ бўлиб қолгани, Қоработирнинг икки ошиқ ўртасига фитна қўзғатганлиги ҳақидаги суратлар, рассомлар томонидан ишланган расмлар ҳам кўргазма сифатида ушбу ҳиёбога ўрнатилган ҳайкаллар ҳам тарихнинг бир жонли кўриниши сифатида қаралади. Шу ерда истиқомат қилаётган одамларнинг айтишича Тоҳир ва Зуҳранинг тўкилган қони шу ерларгача дарёдан сизиб келган дейишади. Аслида хикоя ҳам мана бундай бўлган эди:

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

Кунлардан бир кун Тоҳир ёнғоқ ўйнаб юрганда, отган ёнғоғи ип йигириб ўтирган бир кампирнинг чархига тегибди. Кампирнинг аччиғи келиб, Тоҳирни қарғабди:
— Э шум етимча! Мен билан ўйнашгунча, бориб Зуҳра билан ўйнаш.
Тоҳир бу сўзларни эшитгач, югуриб келиб кампирнинг қўлидан ушлабди
— Бувижон, Зуҳрани гапирдингиз. Тағин бир қайтариб айтинг, жон буви!
— Қўйвор қўлимни, айтаман!
— Айтинг бувижон, айтинг!
— Бу сўзларни ойингдан сўра.
— Онам айтмайди, сиз айтинг бувижон, — деб кампирнинг қўлларини қаттиқ қисиб сўрабди Тоҳир.
Кампир гап ўргатибди:
— Уйингга бориб, ойингга йиғла. Нон берса олма, ош берса ема. Онанг сени қарғаб уришади. Ҳеч нарсага қарамасдан йиғлайвер. «Нима қилай, нима қилиб берай?» деб еўраганда: «Қўғирмоч қилиб беринг», дегин. Қўғирмочнн косада берса олма, чўмичда берса олма, капгирда берса олма. «Нимада берай?» деса, «Ҳовучингда бер» дегин-да, ҳовучида берганида қўлини маҳкам қисиб, «менга унашилган қиз ким, шуни айтиб бергин», дегин. Шунда айтиб беради.
Тоҳир уйга югуриб келиб, кампир ўргатган гапларни айтиб, ойисини кўп хафа қилибди. Ахири ойиси қўғирмочни ҳовучида берибди. Тоҳир ойисининг қўғирмоч ушлаган ҳовучини қисиб:
— Менга унаштирилган ким? Ростини айтиб бер, — дебди.
Ойиси:
— Қуриб кетгур етимча! Сенга ким ўргатди буни? Вой вой, қўлим куйди, — деб ўғлини қарғабди.
— Айт, ойи айт! Айтмасанг қўймайман, — дебди Тоҳир.
— Қўйиб юбор, айтаман, айтиб бўлмаса ҳам айтаман, — дебди онаси.
Она бечора хафа бўлиб: «Энди яширганим билан фойда йўқ, майли айта қолай», деб эри билан подшоҳнинг қуда бўлишга ваъда қилганини, вазирнинг ўғил кўрганидан суюниб, йўлда кетаётганида отдан йиқилиб ўлганигача бўлиб ўтган воқеаларни ўғлига сўзлаб берибди ва:
— Сен етимчасан, барибир подшоҳ сенга қизини бермайди. Зуҳра — подшоҳ қизи, сен бир етимча камбағалсан, — дебди.
Тоҳир:
— Майли, ойижон, бўлди, мен шуни билсам, бас, — деб кўчага чиқиб кетибди.
Кунлардан бир куни мактабда Тоҳир билан Зуҳра сўзлашиб, кулишиб, китоб ўқимай, домлани қийнабдилар. Домла келиб бу воқеани подшоҳга айтибди:
— Подшоҳи олам, сизга арзим шуки, қизингиз Зуҳрани Тоҳир ўқитгани қўймайди.
Шунда подшоҳ ғазаблаииб:
— Тоҳирни бўлак жойга ўтқазинг, агар унга кўнмаса, ўртадан девор уриб қўйинг, — дебди.
Иккисининг ўртасига девор олибдилар. Сал вақтдан сўнг девор бузилиб, иккови тағин гаплашиб ўтирадиган бўлибди. Улар катта бўлиб вояга етибди. Иккови ҳам бир-бирини кўрмаса, туролмас экан.
Уламолар: «Подшоҳ Тоҳирни йўқ қилсин», дебдилар.
Буни подшоҳга айтибдилар. Подшоҳ ғазаб билан усталарни чақириб уларга бундай дебди:
— Катта бир сандиқ ясанглар. Тоҳирни оқизаман! Бу гапни Зуҳра эшитиб, бир лаган тиллани усталарга олиб бориб:
— Шу тиллани олинглар, сандиқ шундай пухта бўлсинки, ичига сув ўтмасин, токи бечора етимча борган жойида кун кўрсин, — деб зор-зор йиғлабди.
Усталарнинг Зуҳрага раҳми келиб:
— Эй малика, агар сандиқ сиз айтгандан ортиқ бўлмаса, берган тнллангизни қайтиб олинг, — дебдилар.
Бир куни Тоҳир билан Зуҳра иккиси ҳасратлашиб турганларида айғоқчилардан бири кўриб қолиб, подшоҳга айтибди.
Дарҳол подшоҳ Тоҳирни зиндонга солишга буюрибди. Тоҳирни зиндонга солибдилар.
Кунлардан бир кун сандиқ тайёр бўлганини подшоҳга айтибдилар. Буни Зуҳра эшитиб, сандиқни кўриб келибди. Сандиқ Зуҳра айтгандан ҳам ортиқ экан. Подшоҳ жарчи қуйиб бутун халқни катта майдонга йиғибди. Халқ Тоҳирни сувга оқизмасликни талаб қилибди. Бироқ подшоҳ халқнинг талабига қулоқ солмабди, ўз айтганини қилибди.
Тоҳирни оқизиш пайти етибди, дарё лаби халқ билан тўлиб-тошибди. Тоҳирнинг онаси ғам-ҳасрат билан дарс бўйига зўрға етиб бориб ўғлини кўриб: «Ёнида жон берсам кошки эди», деб йиғлайвериб ҳушидан кетибди. Халқнинг ғазаби қайнабди. «Подшоҳ бир қизи учун бечора етимчани бунчалик қийнаб, азоблагунча, бир жойга юборсин, подшоҳ ҳам Тоҳирнинг онаси каби қон-қон йиғласин. Ана зулм! Ана ноинсофлик! Бир қиз учун шунча одамни йиғиб, бир йигитни сувга оқизиш жаллодликдир!»
Шу пайт жарчи жар чақириб:
— Ҳозир Тоҳирни олиб келадилар! —дебди.
Ҳамма одам Тоҳир йўлига термилиб турар экан. Тоҳирнинг онаси бечора ўғлини кўришга зор бўлиб, бошини тошу тупроққа уриб:
— Қани менинг бегуноҳ ўғлим, уни бир кўрай, — деб фарёд қилар экан.
Тоҳирнинг қўлларини орқасига боғлаб, онаси олдига келтирибдилар. Она бечора зор-зор йиғлаб, боласини бағрига босиб туриб, ўлиб қолибди. Майдонга йиғилган халқ жим бўлиб қолибди. Бир оздан кейин кимлар йиғлаган, кимлар бақирган ҳолда Тоҳирни олиб бориб сандиққа солибдилар. Тоҳир сандиқ ичида Зуҳра билан хайрлашиб, шу ғазални айтибди:
Т о ҳ и р
Мен кетаман кўриб қол,
Арғамчини ушлаб қол.
Соғинганда йиғларсан,
Қорам ўчмай, қараб қол.
З у ҳ р а
Сув келар гулдур-гулдур,
Суйганим қизил гулдир,
Суйганимга бермаса,
Ўлганим ўша кундир.
Т о ҳ и р
Сув келар ахта-ахта,
Сандиғим темир тахта.
Сендан бошқа ёр қилсам,
Қон ютай лахта-лахта.


З у ҳ р а
Сув келар тош устида,
Рўмолим қош устида.
Тоҳир эсимга тушса,
Йиғлайман ош устида.

Булар бир неча кун чўл-биёбонларни кезишибди. Зуҳра дардида юрак-бағри эзилиб юрган Тоҳир саҳар вақтида Зуҳра ётган уй тагига етиб келибди. Бу пайтда Зуҳра ширин уйқуда экан.
Тоҳир ғазал ўқиб, Зуҳрани уйғотибди. Зуҳра Тоҳирни кўриши билан югура келиб кўришибди. Сўнгра икковлари яширинча боққа кириб кетибдилар. Бу воқеадан Қоработирнинг синглиси хабардор бўлиб турган экан.
Қоработир келганда Зуҳра уйда йўқ экан, у синглисидан: «Зуҳра қаерга кетди?» деб сўрабди. Синглиси жавоб берибди:
— Бугун саҳарда Тоҳир келди, янгам у билан боққа кириб кетган. Қоработир бу гапни эшитиб ғазабланибди ва подшоҳга бориб Зуҳрани чақибди. Подшоҳ тезда Тоҳирни тутдириб келиб қамабди. Уламоларнинг берган маслаҳати билан подшоҳ:
«Тоҳирни икки нимта қилиб дарвозага осаман! Уни ўлдирмасам, қизимни қўймас экан», дебди.
Шу гапдан сўнг подшоҳ яна жарчи қўйиб, шаҳар халқини чақиртирибди. Майдонга катта-кичик, хотин-халаж йиғилибди. Зуҳра билан Тоҳирнинг қариндош-уруғлари ҳам келишибди. Халқ орасида шивир-шивир гаплар тарқабди. Одамлардан бири:
— Тоҳир нима учун қайтиб келган экан? — деб сўрабди иккинчи бир одамдан. Униси айтибди:
— Тоҳирни бу ерга келтирган нарса унинг Зуҳрага бўлган муҳаббатидир. Шунинг учун бечора йигитни ўлдириш керакми, қонхўр подшоҳга минг лаънат!
Жаллодлар Тоҳирнинг кўзларини боғлаб, майдон ўртасига олиб келиб, қиличларини қайрабдилар.
Зуҳра бечора эса золим отасига ёлворибди. Отаси қулоқ солмабди. Зуҳра ўз севганини жаллод олдида кўриб, ҳушидан кетиб йиқилибди. Жаллод ўткир қиличини ҳавода ярқиратиб, зарб билан Тоҳир танасини иккига бўлиб ташлабди, сўнг дарвозага осибди. Ҳамма ёқни одамларнинг дод-фарёди, йиғиси босиб кетибди. Тоҳирнинг холаси қаттиқ оҳ тортиб, подшоҳга қараб шу ғазални айтибди:
Қонхўр жаллод қўлида,
Тилла қилич қайралди.
Тилла қилич дамлари
Қора қонга бўялди.
Бу ҳаво ҳавомиди?
Қор-ёмғир ёғармиди!
Қиз учун йигит ўлмоқ
Шаҳрингда давомиди?
Шундан сўнг Зуҳра бошини кўтариб, бир ғазал айтибди:
Қатор-қатор туялар
Қаторлашиб ўтдилар.
Хон отамиз даврида
Тоҳир гўштин сотдилар.
Тоҳир гўшти гўшт эмас,
Қўй гўштига ўхшамас.
Тоҳиржонни ўлдирган.
Бу дунёда яшамас.
— Буни кўминглар! — деб буйруқ қилибди подшоҳ. Одамлар Тоҳирни икки нимта қилиб дарвозага осилган жойидан дарҳол олиб, гўрга кўмибдилар.
Зуҳра севикли ёри Тоҳирнинг таъзиясини бажо келтириш учун қора кийиб, қирқ кунгача мотам тутибди.
Зуҳра: «Бугун Тоҳирнинг ўлганига қирқ кун бўлди, отам менга жавоб берсин, қизлар билан бориб, қабрини кўриб келайин», дебди.
Отаси кўп қийинлик билан рухсат берибди. Зуҳра икки чўнтагига марварид тўлдириб, қўлига ошпичоқ олиб, Тоҳир кўмилган қабристонга жўнабди. Қирқ каниз уни кузатиб борибди. Йўлда Зуҳра канизларига қараб бир ғазал ўқибди:
Қизлар, тез югурайлик,
Тоҳиржонга етайлик.
Тоҳиржонга етганда,
Марваридлар сочайлик, —
деб чўнтагидан марварид олиб сочиб юборибди. Қизлар марваридга овора бўлиб ўша ерда қолибди. Зуҳра эса қабрга етмоқ учун шошилибди.
Марварид сочиш, ғазал айтиш то қабристонга боргунча уч-тўрт марта қайтарилибди. Ахирида қабристонга яқинлашганда Зуҳра бор марваридини сочиб, ўзи югурганича илгари кетибди. Қизлар орқада қолибди.
Зуҳра Тоҳиржон қабрига етибди.
Бошидан паранжисини ирғитиб ташлаб, ошпичоқ билан пешонасига бир уриб: «Очил, гўр!» дебди.
Гўр очилибди. Зуҳра, гўр ичида гул каби очилиб, қош-кўзлари мавж уриб ётган Тоҳирнинг қучоғига отилибди. Гўр ёпилибди.
Қизлар марваридни териб юриб, Зуҳрани йўқотиб қўйишибди. Бироқ Зуҳранинг паранжиси, кавуши ва бир қонли ошпичоқ ерда ётган экан. Қизлар ҳар томонга югуриб Зуҳрани чақиришибди, ҳеч ким товуш бермабди. Бу воқеа шаҳарга тарқалибди. Подшоқ ва Қоработир, унинг синглиси ва Тоҳирнинг холаси мозорга келишибди. Тоҳирнинг гўрига қарабдилар. Зуҳранинг соч пилиги гўрга қисилиб қолганини кўриб, гўрни очибдилар. Қарасалар, икки ошиқ-маъшуқ қизил гулдек қизариб, қош-кўзлари сузилиб, ёнма-ён ётишган эмиш. Уларни кўрган киши ширин уйқуда ётибди деб хаёл қилар экан.
Бу ҳолни кўрган Қоработир: «Зуҳрадан ажралиб мен нима қилай», деб ўзини шу жойда ўлдирибди.

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

"Тоҳир ва Зуҳра" асаридаги қаҳрамонлар афсона эмас, ҳақиқат бўлган

Қоработирни Тоҳир билан Зуҳранинг ўртасига қўйибдилар, золим Қоработир икки ошиқ-маъшуқни ўлганида ҳам тинч қўймабди. Тоҳир устидан қизил гул, Зуҳра устидан оқ гул, улар ўртасида ётган Қоработир устидан эса қора тикан ўсиб чиқибди. Гуллар ўсиб, тиканлар ҳам баланд кўтарилиб, бир-бири билан чирмашиб кетибди.

Лобар Мирзо
тайёрлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар