Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Республика бўйлаб маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда
27-09-2019 11:59 0 442 Рейтинг0 Чоп этиш

Республика бўйлаб маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда

Республика бўйлаб маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда

Республикамиз бўйлаб барча ҳудудларда кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётган “Маънавият фестивали” 24-26 сентябрь кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Андижон вилоятида кенг миқёсда ташкил қилинди.


Матбуот анжуманидан сўнг фестивал иштирокчилари Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” таълим муасассасига ташриф буюришди. Ушбу масканда тарбияланувчилар учун маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Доно Бобохонова, Барно Қодирова ҳамда “Дўстик” ордени соҳибаси Муҳаббат Абдуллевалар ўз чиқишлари билан болажонларга олам-олам завқ бағишладилар. Тадбирда болаларнинг миллий қўғирчоқларга, китоб ўқишга бўлган қизиқиш-интилишлари таҳлил қилиниб, очиқ мулоқот олиб борилди.

Республика бўйлаб маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда

Фестивалнинг иккинчи куни, 25 сентябрда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳодимлари ва фаол аъзолари Андижон давлат универсетити ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари” музейига ташриф буюришди. Ватанимиз мустақиллиги ва тинчлиги йўлида фидо бўлган маърифатпарварлар ҳаққига дуо қилинди. Шундан сўнг фестивал доирасидаги тадбирлар Жалақудуқ туманида давом эттирилди. Туманнинг наъмунали МТМларидан бири бўлмиш “Юртим болажонлари” мактабгача таълим муассасида қизиқарли учрашув ўтказилди. Ташкилотчилар муассаса тарбияланувчиларининг келажакда ватанпарвар, мард ва жасур бўлиб улғайиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида “Боғи шамол” даҳасидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги миллий истироҳат боғида “Маърифат туризм” лойиҳаси ўтказилди. Унда улуғ шоҳ ва шоир З.М.Бобурнинг рамзий қабри, тарихий ва мемориал ёдгорликлари билан танишиш маросими бўлиб ўтди.


26 сентябрда “Маънавият фестивали” доирасида Андижон шаҳридаги “Болалар қўғирчоқ театри”да “Миллий қўғирчоқларнинг бола тарбиясидаги ўрни” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Унда “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг фаол аъзолари миллий қўғирчоқларнинг арбиявий хусусиятлари юзасидан кенг маълумотлар бериб ўтишди. Конференцияда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан чоп этилган “Ёш ота-она китоби” ҳамда “Бахтли бола маънавияти” номли рисолаларнинг тақдимот маъросими бўлиб ўтди. “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Б.Хусанов мазкур китобларни: “Оила деб аталмиш муқаддас қўрғонга қадам қўяётган ёшлар учун ажойиб йўриқнома, ҳаётий шамчироқдир”, -дея эътироф этди.


“Маърифат” тарғиботчилар жамияти матбуот хизмати


Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар