Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги уйдан янги таассурот
24-09-2019 12:42 0 542 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги уйдан янги таассурот

Янги уйдан янги таассурот

Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 26 май куни Шайхонтоҳур туманида олиб борилаётган ишлар билан танишиш давомида Сузук ота масжиди ва мақбарасини реконструкция қилиш бўйича кўрсатма берганди.

Президент кўрсатмасига биноан 2017 йилнинг 28 август куни Сузук ота жоме масжидининг илк ғишти қўйилди. Шундан сўнг, Президент 2018 йил 9 август куни қурилиш ишлари билан танишиб, мажмуа ёнида ҳунармандлар учун уй-жой қуриш кераклигини таъкидлаганди. Ҳозирда ушбу масканда жуда ҳам кўркам зиёратгоҳ мажмуаси қад ростлаб турибди.

Янги уйдан янги таассурот

Бугун юртимиз жамоли кундан-кунга кўркамлашиб бормоқда. Кўчаларнинг кўркам таровати киши қалбига олам-олам қувонч бахш этади. Шу муносабат билан куни кеча илк маротаба Европа ҳаракатланиш ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталикка бағишлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ учун сайр ва мароқли дам олиш кечаси ташкил этилди.

Сузук ота мажмуаси, Самарқанд Дарвоза маҳалласидаги янги қурилиш ишлари, Оқтепа мавзесидаги бунёдкорлик ишлари, Янги фойдаланишга топширилган Наврўз истироҳат боғи каби маданий ва истироҳат манзилларида бўлиш билан бирга ҳокимият вакилларидан ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар олиш имконига ҳам эга бўлишди.

Янги уйдан янги таассурот


Оммавий ахборот воситалари янги очилган Наврўз боғига ҳам ташриф буюришди. Анҳор бўйида бунёд этилган бу боғдаги барча иншоотлар маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни ифода этади. Боғда «Наврўз» байрами тантаналари, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр, қадимий ҳовлилар, устахоналар, айвонлар, чойхоналар ва миллий анъаналаримиз акс этган этнографик шаҳарча бунёд этилган.

Янги уйдан янги таассурот


Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар