Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...
18-09-2019 14:30 0 588 Рейтинг0 Чоп этиш

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Маълумки, бугунги кунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, улар эркин фаолият юритиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат органлари қатори судлар зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди.

Чунки юртимиздаги фаровонлик, дастурхонларимиз тўкинлиги бевосита ана шу фидойи инсонлар меҳнати самарасидир.

Афсуски, айрим жойларда ҳали-ҳануз соҳа вакилларига бе¬писанд муносабатда бўлиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари учраб турибди. Масалан, Чуст туманидаги "Кўпайсин ая" фермер хўжалиги раҳбари Умаржон Ҳамдамов ўзининг нақ ўн йил олдин бузилган ҳуқуқини тиклаш учун ҳали-ҳануз сарсон-саргардон бўлиб юрибди.

Келинг, гапни ушбу хўжаликнинг ташкил этилишидан бошласак.

Ўшанда 2003 йил эди. Умаржон Ҳамидов ер сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилади. Натижада 2003 йил 17 октябрда Чуст туман ҳокимининг 438-сонли қарори қабул қилиниб, унга биноан собиқ "Сабзавор" ширкат хўжалигидан 12,6 гектар ер ажратилган ҳолда "Кўпайсин ая" фермер хўжалиги ташкил этилади.

Шундан сўнг янги фермер оила аъзолари билан енг ши¬мариб ишга киришади — ер билан "тиллашиб", унга бор меҳрини беради.

Пировардида, меҳнатлари ўз самарасини бериб, фаолиятининг дастлабки йилидаёқ белгиланган шартномавий режаларни ортиғи билан уддалайди.

Бинобарин, туман ҳокимининг тегишли қарори билан фермер хўжалигига яна ер қўшиб берилади. Бироқ...

2009 йил якунида амалга оширилган ерларни мақбуллаштириш жараёнида фермернинг бошига ташвиш тушади. Аниқроғи, туман ҳокимининг 2009 йил 30 ноябрдаги 520-сонли қарорига асосан "Кўпайсин ая" фермер хўжалигининг 347қ-дала контури (аввалги 5қ, 30қ ва 31қ-контурлар) даги барча ерлар (32,4 гектар) туман захирасига қайтариб олинади. Орадан 3 кун ўтгач, туман ҳокимининг 2009 йил 2 декабрдаги 657-сонли қарорига мувофиқ эса, ушбу ер майдонлари "Шариф-Халил" фермер хўжалигига қўшиб берилади.

Буни қарангки, 2015 йил поёнига етай деганда, бу ернинг янги эгаси пайдо бўлади: 2015 йил 16 ноябрда туман ҳокимининг 1157-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра, юқорида қайд этилган ерлар "Сабзавор Машъали" фермер хўжалигига ажратиб берилади.

Афсуски, бу орада Умаржон аканинг хўжалик ерларини қайтариш йўлидаги ҳаракатлари самарасиз кетади. 2017 йилга келиб эса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширила бошланган кенг кўламли ислоҳотлар унга янги умид бағишлади. Шунинг учун у яна юқори ташкилотларга ариза билан мурожаат қилди. Натижада ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан ўтказилган текшириш жараёнида қизиқ ҳолат маълум бўлди. Гап шундаки, ўшанда "Кўпайсин ая" фермер хўжалиги ерлари фермер хўжалиги раҳбари У. Ҳамдамов номидан ёзилиб, имзоланган сохта аризага асосан туман захирасига қайтарилган экан... Шунда фермер ҳуқуқи поймол этилганини янада теранроқ англаб етади. Бинобарин, қонун кўмагига таяниб, суд орқали ҳимояланишга бел боғлайди.

Қисқаси, шундан сўнг фермер хўжалиги раҳбари бузилган ҳуқуқларини тиклаш, адолатни қарор топтириш мақсадида, туман ҳокимининг 2009 йил 30 ноябрдаги 520-сонли ва 2009 йил 2 декабрдаги 657-сонли қарорларини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраб, Поп туман маъмурий судига мурожаат қилди. Суднинг 2018 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан У. Ҳамдамовнинг аризаси қисман қаноатлантирилди. Яъни Чуст туман ҳокимининг 2009 йил 30 ноябрдаги 520-сонли қарори тўлиқ ҳамда 2009 йил 2 декабрдаги 657-сонли қарори билан "Шариф-Халил" фермер хўжалигига 5қ, 30қ ва 31қ-контурлардаги ер майдонларини қўшимча ажратишга оид қисми ҳақиқий эмас, деб топилди.

Бир қарашда, муаммо ҳал этилгандек кўринади. Лекин орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтса-да, туман ҳокимлиги томонидан суд қарори ижросини таъминлаб, фермернинг ерини қайтариш масаласи ҳамон пайсалга солиб келинмоқда.

Энди ҳақли савол туғилади: хўш, фермернинг сарсонлиги қачонгача давом этади, унинг бузилган ҳуқуқи қачон тикланади? Ахир, Бош қомусимизнинг 114-моддасида таъкидланганидек, суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Самаджон ҚОДИРОВ,
Поп туман маъмурий судининг раиси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар