Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?
18-09-2019 10:04 0 526 Рейтинг0 Чоп этиш

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ва Тошкент метрополитени Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган Европа мобиллик ҳафталиги доирасида 19 сентябрда Бепул метро куни учун кўнгилочар дастур тайёрлади. Бу ҳақда Темир йўл ташувчиси Матбуот хизмати хабар қилди деб ёзади everyday.uz
Шу куни “Ойбек” ва “Мингўрик” станциялари ўртасида 8:00 да театр-мусиқий саҳна намойиш этилади. 17:00 дан 19:00 га қадар симфоник оркестр чиқиши ташкил этилади.

Кун давомида Амир Темур хиёбони ва Юнус Ражабий станциялари ўртасида санъатшунослар ва камер торли квартет иштирокида расмлар галереяси ташкил этилади.

“Пахтакор” ва Алишер Навоий станциялари ўртасидаги ўтиш жойидаги вестибюлда ўтказиладиган фотокўргазмада Тошкент метрополитени тарихи ва ривожланишини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, станциялари ўртасида ҳаракатланувчи таркибларда 10:00—12:00ва 20:00—22:00 да флешмоблар ташкил этилади. Учта йўналишдаги станциялар ўртасидаги ҳаракатланувчи таркибларда рақс жамоалари чиқишлар қилади. Кўча мусиқачилари гитара, кахон ва саксафонда композициялар ижро этади, опера қўшиқчилари эса мусиқий флешмобнинг иккинчи қисмида чиқишлар қилади.

Болалар учун мимлар, иллюзиячилар ҳамда суперқаҳрамонлар ва мультқаҳрамонлар либосларидаги аниматорлар чиқишлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Европа мобиллик ҳафталиги доирасида 22 сентябрь куни Автомобилсиз кун ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Кун давомида Лутфий кўчаси шахсий автомобиллар учун ёпилиб, бу ерда кўнгилочар ва таълимий тадбирлар ўтказилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар