Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган Самарқандлик шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди
06-09-2019 12:10 0 572 Рейтинг0 Чоп этиш

Бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган Самарқандлик шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган Самарқандлик шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Бугун, 6 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, уйланмаган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) ва Хабибулло Нурманов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган Самарқандлик шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Э. Эргашевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилиб суд ҳукмига кўра, Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-қисми ва 273-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб оқланди ва жиноят ишининг шу қисми тугатилди.

Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановнинг айбидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “о” банди ҳамда “п” бандидаги қасддан одам ўлдириш жиноятининг “уюшган гуруҳ аъзолари томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда” содир этишда ифодаланган малакаловчи белгиси чиқарилди.

Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси 4-қисмининг “в” бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандларига, Жиноят кодекси 267-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинди.

Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Ж. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Ш. Эсонбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Х. Нурманов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.
Бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган Самарқандлик шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Азиз Обидов,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар