Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига айрим ускуналарни олиб кириш тақиқланади
23-08-2019 17:24 0 635 Рейтинг0 Чоп этиш

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига айрим ускуналарни олиб кириш тақиқланади

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига айрим ускуналарни олиб кириш тақиқланади

“Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди деб ҳабар берди қалампир.уз

Қарорга кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланди.

Белгиланишича, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари учун электр техника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек, бутловчи буюмлар ва материалларни харид қилиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг янгиланган таркиби;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.

Республика комиссияси (А.Н.Арипов):

2019 йил 15 октябрга қадар энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини тасдиқлайди;

2019 йил 20 октябрга қадар келгусида энергия самарадорлигини баҳолаш ва ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш мақсадида энергия сарфи ҳажми катта бўлган корхоналар кесимида иқтисодиёт тармоқлари рўйхатини шакллантиради;

2019 йил 20 декабрга қадар 2020-2022 йилларда камида 2,4 миллиард кВт/соат электр энергияси, 2,4 миллиард метр куб табиий газ ва 20 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари бўйича энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлайди;

зарур ҳолларда Комплекс дастур параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни самарали ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Республика комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.

Белгиланишича:

а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тоифадаги истеъмолчиларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, уларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;

Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;

Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентликда (IRENA) Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади;

б) қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилиши шарт.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга ўтказилди

expo
Боглиш маколалар