Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Терроризм ва экстремизм ҳавфини олдини олишда ўзбекистон тажрибаси
01-08-2019 15:36 0 730 Рейтинг2 Чоп этиш

Терроризм ва экстремизм ҳавфини олдини олишда ўзбекистон тажрибаси

Терроризм ва экстремизм ҳавфини олдини олишда ўзбекистон тажрибаси

Маълумки, экстремизм, терроризм, қуроллар ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси бутун дунёда тинчлик, хавфсизликка ва барқарорликка хавф солувчи глобал муаммолар ҳисобланади.Терроризм қандай ниқобда бўлмасин, унинг замирида бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш, халқнинг меҳнати билан яратилган маданий бойликларни йўқ қилиш туради. Қандай давлат ёки жамият бўлмасин, терроризм унга хавф солиб келади.

Мавжуд маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, террорчилик ташкилотлари етакчилари томонидан динга эътиқод қилиш даражаси юқори бўлган мамлакатларда фуқароларни диний ғоясига ўз таъсирини ўтказиб, экстремистик фаолиятларга жалб қилиш ва жамоат аъзоларини сафини кенгайтиришга харакат қилиш ҳолатлари кучайиб бормоқда.
Дунёда содир бўлаётган мудҳиш воқеалар, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида рўй берган ҳолатлар юзасидан маълумотлар барчамизга маълум.

Дунё бўйича содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, ижтимоий-сиёсий вазиятга ўз салбий таъсирини кўрсатиб, мамлакатимиздаги барқарор тинч ҳаётни кўра олмайдиган ташқаридаги ёвуз кучлар томонидан Ўзбекистонда ҳам шу каби холатларни келтириб чиқаришга уринишлар кузатилган.

Республикамиз аҳолисининг асосий қисми асрлар оша муқаддас Ислом динига эътиқод қилиб келган халқ эканлигини эътиборга олиб, турли хил ёвуз кучлар халқ манфаатлари ҳамда диний урф-одатларнинг мустақил ҳимоячилари ниқоби остида аҳоли ўртасида, асосан ёшлар орасида, биз учун бегона бўлган экстремистик ғояларни тарғиб этишга уриниб келмоқдалар.Ислом дини азалдан кишиларни ўзаро муҳаббат ва меҳр-оқибатга, хайр-саховат ва яхшиликка даъват этган, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва ҳамжиҳатликни улуғлаган. Бундай ғоялар инсон баркамоллиги ва жамиятнинг барқарор тараққиётига замин яратган.

Шу нуқтаи назардан қараганда, юртбошимиз БМТнинг 72-сессиясида таъкидлаганларидек, «Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб ҳисоблайман. Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси "вируси" тарқалишининг олдини олишдир.Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз».

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, бугун фуқароларимиз орасида интернетдан фойдаланувчиларнинг сони ортиб бораётганлиги, интернетда исломий сайтларнинг кўпайиб бораётганлиги, интернет сайтлардан фойдаланиб, жангарилар томонидан ёллаш ишлари тўғридан тўғри олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, Республикамиз фуқаролари ишлаш мақсадида юртимиздан ташқарига чиқиб, уларнинг орасидан айримлари МДҲ давлатларида турли экстремистик оқим ва террорчилик ташкилотларнинг ғоявий таъсирига тушиб, аксарият қисми жангариларнинг лагерларига чиқиб кетаётганлиги, баъзилари эса яшаш манзилларига қайтиб, оила аъзоларини ва яқин қариндошларини ўзларининг мутаассибона қарашларига мажбурлаш ҳолатлари учраб турибди.
Терроризм ва экстремизм ҳавфини олдини олишда ўзбекистон тажрибаси

Шу қаторда, таъкидлаб ўтиш жоизки, республикамизга турли ҳилдаги диний маҳсулотларни контрабанда усули билан олиб кириш ҳолатлари хам мавжуд. Диний муҳитни янада соғломлаштириш, халқ, айниқса ёшлар орасида диннинг асл мазмун-моҳяитини тўғри тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ва «Ислом нури» газетасини нашр этиш, телевидение орқали «Ҳидоят сари», «Зиё» ва бир қатор диний-маърифий мазмундаги кўрсатувларни намойиш этиб бориш йўлга қўйилди. Шунингдек, интернет тармоғи орқали кўплаб сайтлар фаолияти жорий этилди.

Ҳар йили 7 мингдан ортиқ фуқароларимиз «ҳаж» амалларини бажариб келишмоқда. Шунингдек, фуқаролар эндиликда йил давомида «умра» амалларини тўхтовсиз бажариш имконига эга бўлдилар. Булар ўз навбатида республикада диний вазиятга тўғри баҳо бериш, халқнинг ислом динига бўлган тўғри муносабатини шакллантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Жумладан, Саудия Арабистонига зиёратга боришни ҳоҳловчилар сони охирги йилларда кескин ошиб бормоқда. 2017 йилнинг июнь ойида олий диний таълим беришга ихтисослашган Мир Араб олий мадрасаси, 2018 йил ноябрь ойида эса Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди.

Бундан ташқари, Республикамизда 2018 йилнинг 30 июнь куни қабул қилинган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда ҳам юртимиз тинчлиги ва барқарорлиги, ҳар қандай террорчилик харакатларни олдини олиш масалаларига муҳим эътибор берилган.
Бунда замонавий шароитда халқаро терроризм тушунчаси, мазмуни ва ижтимоий хавфни ифодалаган терроризмнинг, айниқса қатор давлатларда содир этилган кейинги террористик тажовузлардан келиб чиққан ҳолда, аниқ ва тўлиқ моҳияти очиб берилган.
Бу каби тажовузларнинг умуминсоний ва маданий қадриятларга, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва эркинликларига қаратилганлигини харакатларнинг ташкилотчилари, раҳнамолари ва уларнинг реакцион-ақидапарастлик таълимотининг асл моҳиятини яққол кўрсатиб турибди.

Бир сўз билан айтганда, терроризм ва экстремизм энг долзарб муаммолардан бирилигини инобатга олиб, террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатларининг олдини олишда ташкил этилаётган тадбирларимизни янада жадаллаштириш, ҳар биримиздан бирор сония хушёрликни йўқотмаслик ва алоҳида маъсулиятни кучайтиришни тақозо этади.

Жумладан, фуқаролик жамияти институтларининг терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига яқиндан кўмаклашиш ва зарур ёрдам кўрсатишлари борасида ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик механизмини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш зарур.
Террорчилик ҳаракати оқибатида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси уларни нормал ҳаётий фаолиятга қайтаришда ҳамда мазкур шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш, уларнинг руҳий, тиббий, касбий реабилитацияси, уларни ишга жойлаштириш, зарур ҳолларда уларга обод турар жой ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ёрдамлар кўрсатишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш лозим.
Бахтиёр МАШАРИПОВ
руководитель отдела в НИМФОГО
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар