Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Комил Алламжонов: “Бизда яхши нарса ҳақида гапирсанг, дарров лаганбардор, “сотиб олинган” дейишади. Ёмон нарсани эса жон деб чайнашади”
31-07-2019 12:51 0 474 Рейтинг0 Чоп этиш

Комил Алламжонов: “Бизда яхши нарса ҳақида гапирсанг, дарров лаганбардор, “сотиб олинган” дейишади. Ёмон нарсани эса жон деб чайнашади”

Комил Алламжонов: “Бизда яхши нарса ҳақида гапирсанг, дарров лаганбардор, “сотиб олинган” дейишади. Ёмон нарсани эса жон деб чайнашади”

Бош вазир раислигида ахборот хизматлари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Facebookʼдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди деб ёзмоқда xs.uz

“Бугун Бош вазир Абдулла Нигматович Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида ахборот хизматлари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Очиғини айтсам, бу масала тарихда биринчи марта Ҳукумат раҳбари даражасида муҳокама қилиняпти. Мен кўп йиллар турли вазирликлар матбуот хизматларида ишладим.

Шу давр мобайнида гувоҳи бўлганим, Ахборот хизматининг вазирлик ва идоралардаги ўрни, уларнинг мавқеи шу даражада эдики, ушбу йўналишга кераксиз масаладек қараларди. Одатда ишдан урилганлар вақтинчалик сақланадиган лавозим эди бу. Ишлаш осон эмасди.

Ҳукумат раҳбари у ёқда турсин, ҳатто вазирлик фаолиятида бирор марта матбуот хизматининг иши деярли муҳокама қилинмасди. Ўз матбуот котибини қабул қилмайдиган вазирлар, уларнинг ўринбосарларини кўрдик.

Албатта, менда сал бошқача бўлган. Мен ишлаган ташкилот раҳбарининг ўзи бу йўналиш кучини шахсан тушунарди. Лекин бошқа ҳамкасбларим бир бечорадек, кераксиз одамдек турли қўшимча ишлар билан шуғулланиб юришарди.

Бугун давр ўзгарди, муносабат ўзгарди. Президентимизнинг очиқлик сиёсати матбуотни янги даражага кўтаряпти. Ким нима деса деяверсин, нолиса нолийверсин, танқидларга ҳам розиман. Лекин тан олиш керак, амалда барибир ривожланяпти, очиқлик ҳукмронлик қиляпти. Матбуотда эркин фикрлар пайдо бўляпти. Натижада матбуот кучини сезган ҳар қандай раҳбар унга юзма-юз боришдан, у билан ҳисоблашишдан ўзга йўл кўрмаяпти. Айниқса, Президентимизнинг матбуот котибларининг статусини кескин кўтаришга қаратилган қарори, матбуотни амалда тўртинчи ҳокимият даражасига кўтариш йўлидаги узоқни кўзлаган стратегик қадамлардан бири бўлди.

Хатолар бўляпти, буни тан оламиз. Лекин бу нормал ҳолат, деб ўйлайман. Лекин шу билан бирга ҳар соҳада ривожланиш, ўсиш суръати ҳам шиддат билан кетяпти. Асосий муаммо — биз уни кўрсатиб бера олмаётганимизда.

Бизда яхши нарса ҳақида гапирсанг, дарров лаганбардор, “сотиб олинган” дейишади. Ёмон нарсани эса жон деб чайнашади. Натижада, ҳамма нарсага “ёмон-ёмон”, вазиятга бир томондан назар ташлашлар ахборот майдонида фақат негатив информация кўпайиб кетишига сабаб бўляпти. Чунки ҳар қандай матбуот аудитория талабидан келиб чиқиб ишлайди. Матбуотга аудитория керак, бўлмаса пул келмайди, реклама бўлмайди.

Бу ҳам бир жараён. Бу ҳолатга балки, бирданига очилган кислород сабабдир. Ҳовуримиздан ҳам тушиб қолармиз. Вақт ўтиши керак, қадриятлар ўзгариши керак.

Нима бўлганда ҳам, бугун матбуот котибларини, ҳамкасбларимни яна бир ютуқ билан табриклайман!”
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

expo
Боглиш маколалар